19:17 / 06.08.2022
2 739

«Агар Путин ғалаба қозонса, бу учинчи жаҳон урушининг бошланиши бўлади» — Зеленский

«Агар Путин ғалаба қозонса, бу учинчи жаҳон урушининг бошланиши бўлади» — Зеленский
Фото: Reuters
Владимир Зеленскийнинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин Украинага қарши урушда ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланишига ва дунёдаги барча автократлар ҳам фаоллашишига ишонч билдирмоқда. Бу ҳақда у Африка оммавий ахборот воситалари вакиллари билан онлайн учрашувда таъкидлаган.

- Агар Путин урушда ғалаба қозонса, бу учинчи жаҳон урушининг бошланиши бўлади, мен бунга аминман. Дунёдаги йирик автократиялар ҳам шундай қила бошлайди. Оламда тартибсизлик авж олади. Озиқ-овқат хавфи, ўтган йили Россия сабаб юзага келган энергия инқирози, Россия томонидан қўзғатилган уруш - бу ҳали бошланиши, аҳвол бундан ҳам баттар бўлади, — деган президент Зеленский.

У Украина охиригача мустақил давлат мақомида қолишига, урушнинг тугаш вақти эса Украина атрофида дунёнинг бошқа мамлакатлари бирлашишига боғлиқлигини таъкидлади. Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳозир Украинада ҳаво «қайноқ», лекин ҳозир Украина учун йиғилган ҳар бир давлат ўз ўрнида ўзини намоён қилади, чунки эртага бу мамлакатда ҳам худди шундай ҳолат юз бериши мумкин.

- Чегара кўрмайдиган Россия президентига яна қанча уруш керак? Балки етар? У аллақачон қариб қолган. Балки у Худога нима дейишини аллақачон ўйлаб кўриши керакдир? Халқнинг тақдири нима бўлади? Менимча, ўйлаш керак бўлган нарсалар кўп.

У, шунингдек, Россия армияси томонидан ўлдирилган минглаб украиналик болаларни эслаб ўтди, президентнинг сўзларига кўра, украин халқи буни ҳеч қачон кечирмайди ва унутилишига йўл қўймайди, шунингдек, бу воқеани ўз фарзандлари ва невараларига етказади.

- Аммо у бир киши ва 70 ёшда. Тасаввур қилинг-а, бир киши қон тўкилишини тўхтата олади. Нега дунё бир одамга шунча кўнгилсизликларни қилишига йўл қўйиб беради? Шуни эслатиб ўтмоқчиманки, Совет Иттифоқи кўп одамларга шундай қилган. Аммо у 70 йил яшади. Бунинг рамзий жиҳати бор, — дея қўшимча қилган Зеленский.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Агар Путин ғалаба қозонса, бу учинчи жаҳон урушининг бошланиши бўлади» — Зеленский