Рақибимиз ўзини биздан устун миллат деб ҳисоблайди, лекин менга бошқача тарбия беришган, дейди Украинада жанг қилаётган танк бўлинмаси командири Арсен.
Тошкентда туғилиб ўсган ва айни дамда Украинада Россия иттифоқчилари сафида жанг қилаётган аскар, танк бўлинмаси командири Арсен, РИА Новостига миллатлар тенглиги ҳақида ҳикоя қилиб берди.
"Мен Тошкент шаҳрида туғилганман. У ерда онам, бувам ва бувим билан яшаганман. Менга ёшлигимдан шундай ўргатишган: дунёда ҳеч қандай алоҳида, бировдан устун миллат йўқ. Ҳамма жойда инсон ва инсонийлик деган тушунча бор. Ёрдамга муҳтож одам кўрсанг – ёрдам бер.
12 ёшимда Россиянинг Раменск шаҳрига кўчиб ўтганман. Москвада мактаб ва олий таълим олганман. Армияда хизмат қилмаганман, лекин ҳарбий-клубда шуғулланганман. Бу ерга кўнгилли бўлиб келганман.
Гранитный ёнида биринчи жангда, танкимизга бошқарилувчи ракета ёрдамида зарба беришди. Танк бунга бардош бера олди. Биз жавоб ўти билан рақибнинг ўт очиш нуқталарини йўқ қилдик ва рақибнинг нишонларини белгилаб олдик", - дейди Арсен.
Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин