date
views 1 574

Африкага оммавий очарчилик таҳдид қилмоқда

Африкага оммавий очарчилик таҳдид қилмоқда
Биргина Сомалининг саккизта ҳудуди оммавий очарчилик хавфи остида.

Мутахассисларнинг фикрича, агар мамлакатда қурғоқчилик ва асосий товарлар нархининг ошиши давом этса, инсонпарварлик ёрдами аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига етказилмаса, жорий йилнинг сентябрь бошида мамлакат аҳолиси шундай хавфга дуч келади.

Ўтган январь ойидан буён мамлакатнинг 900 мингдан ортиқ аҳолиси қурғоқчилик ва турмуш шароити ёмонлашгани сабабли ички миграция лагерларига жойлаштирилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг айтишича, уларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарур. Бунинг учун 131,4 миллион доллар керак. Ҳозирда ташкилотнинг Сомалида очарчиликнинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлари атиги 46 фоиз молиялаштирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Африкага оммавий очарчилик таҳдид қилмоқда