09:33 / 08.08.2022
1 357

Эрон Россияга ўз жосуслик сунъий йўлдошидан фойдаланишига рухсат бермаслигини маълум қилди

Эрон Россияга ўз жосуслик сунъий йўлдошидан фойдаланишига рухсат бермаслигини маълум қилди
Фото: Reuters
Эрон космик агентлиги Россиянинг «Хайём» разведка сунъий йўлдошидан Украина бўйича жосуслик қилиш учун фойдаланаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Агентликнинг 7 август, якшанба куни эълон қилган баёнотида айтилишича, космик кема фақат Теҳронга бўйсунади ва бошқа давлатларнинг ҳарбий мақсадлари учун яроқсиз.

Сунъий йўлдош ишини бошқариш маркази Эрон ҳудудида жойлашган бўлиб, уни бошқариш ва ишга тушириш билан боғлиқ барча буйруқлар биринчи кундан ҳамда у учирилгандан сўнг эронлик мутахассислар томонидан амалга оширилади. «Бошқа ҳеч бир давлат бу маълумотга эга бўлмайди. Бошқа давлат томонидан сунъий йўлдош тасвирларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланилгани ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди», - дея таъкидлади агентлик.

Россия 9 август куни Бойқўнғирдан орбитага Эрон сунъий йўлдошини олиб чиқишга тайёрланмоқда. Аввалроқ The Washington Post газетаси ғарб разведка хизматларига таяниб ёзишича, у Теҳроннинг Яқин Шарқдаги ҳарбий иншоотлар бўйича жосуслик қилиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириши керак. Бироқ, нашрнинг хабар беришича, бундан олдин Москва Украина қуролли кучларини кузатиш учун космик кемадан фойдаланиш ниятида бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон Россияга ўз жосуслик сунъий йўлдошидан фойдаланишига рухсат бермаслигини маълум қилди