Фото: Reuters
Amnesty International (AI) халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Украинани ҳарбийлар томонидан тинч аҳолига хавф солаётганликда айблаган ҳисоботи учун қисман узр сўради. «Amnesty International Украина армиясининг тактикаси ҳақидаги баёнотимиз ғазабни қўзғатганидан чуқур таассуфда», дейилади 7 август, якшанба куни Reuters агентлиги эълон қилган электрон мактубда.
дейилади
Шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳисоботда келтирилган хулосалардан воз кечиш ниятида эмас. «Amnesty International’нинг бу ва бошқа ҳар қандай можарода устувор йўналиши тинч аҳоли ҳимоясини таъминлашдан иборат. Бу бизнинг сўнгги тадқиқотни эълон қилишдан кўзлаган ягона мақсадимиз эди. Хулосаларимизни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда, биз келтирган оғриқдан афсусдамиз», — дейилади баёнотда.
AI инсон ҳуқуқлари фаоллари ташриф буюрган 19 та аҳоли пунктида Украина қўшинлари тинч аҳолига яқин бўлиб, уларни Россия ҳужуми хавфига дучор қилгани ҳақида хабар берди. «Бу Amnesty International Украина кучларини Россия ҳарбийлари томонидан содир этилган қонунбузарликлар учун жавобгар деб ҳисоблайди ва Украина ҳарбийлари мамлакатнинг бошқа ҳудудларида етарлича эҳтиёт чораларини кўрмаяпти, дегани эмас», — дейилади мактубда. «Биз жуда аниқ айтишимиз керак: Украина кучларининг ҳаракатларида биз ҳужжатлаштирган ҳеч нарса Россия қонунбузарликларини ҳеч қандай тарзда оқламайди».
4 август куни AI «Украина уруши тактикаси тинч аҳолига хавф туғдиряпти» номли ҳисоботини эълон қилди. Унда ҳуқуқ ҳимоячилари УҚК бўлинмалари бир неча бор турар жойлар, мактаблар ва касалхоналар ҳудудида ўз техникаларини жойлаштиргани ҳамда шу позициялардан ўқ узганини, бу эса тинч аҳоли учун хавф туғдираётганини таъкидлаган.
Украина президенти Володимир Зеленский ҳисоботга изоҳ берар экан, Amnesty International «террорчи давлатни амнистия қилишга ва жавобгарликни тажовузкордан жабрланувчига ўтказишга ҳаракат қилмоқда», деб маълум қилди. «Россиянинг Украинага берган ҳар қандай зарбасини оқлаш мумкин бўлган бирорта ҳам шарт йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Агар кимдир жабрланувчи ва тажовузкор қайсидир маънода бир хил экани ҳақида хабар берса, жабрланувчи ва тажовузкорнинг ўша пайтда қилган ишлари эътибордан четда қолса, бунга чидаб бўлмайди», деди Зеленский.
Amnesty International (AI) инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Украинадаги ваколатхонаси директори Оксана Покалчук инсон ҳуқуқлари фаоллари Украинани инсонпарварлик қонунлари ва уруш олиб бориш қоидаларини бузганликда айблаган AI ҳисоботи эълон қилинган куннинг эртасига ишдан бўшаганини эълон қилди.
«Буни тан олиш менга оғир, лекин Amnesty International раҳбарияти ва мен қадриятлар борасида келиша олмадик. Шунинг учун мен ташкилотни тарк этишга қарор қилдим. Жамият манфаати учун ҳар қандай иш маҳаллий шароит ва фикрлашни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак деб ҳисоблайман», дея у қарорини тушунтирди.
Покалчук сўнгги дақиқагача ташкилотнинг Украинадаги ваколатхонаси ўз фикрини Amnesty’га етказа олишига умид қилганини тан олди. «Кеча мен ҳаммасини тузатаман деган содда умидда эдим. Бу матн ўчирилади ва бошқаси билан алмаштирилади. Бугун мен бундай бўлмаслигини англадим», деб ёзади у. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин