13:43 / 08.08.2022
1 683

Дунёда олтин нархи тушиб бораётганининг сабаблари маълум қилинди

Дунёда олтин нархи тушиб бораётганининг сабаблари маълум қилинди
Фото: Bloomberg / Андреас Геберт
Олтин нархи АҚШ меҳнат бозори тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганидан сўнг ойлик энг юқори даражасидан тушиб, доллар курсининг ўсишига ва АҚШ давлат облигацияларининг даромадлилигига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Нью-Йорк товар биржасида декабрь шартномалари котировкалари 0,9 фоизга – унция учун 1 790,40 долларгача пасайди.

Котировка — биржада амалдаги вазият ва қонунчилик нормалари, қоидаларига мувофиқ чет эл валюталари, қимматли қоғозлар курсини, товарлар нархини белгилаш ва уларни қайд этиш.

Сентябрда етказиб бериладиган кумуш нархи 1,9 фоизга пасайиб, унция учун 19,74 долларни ташкил қилди.

5 август куни маълум бўлишича, июль ойида АҚШ иқтисодиётида иш ўринлари сони 528 мингтага ошган, бу таҳлилчилар кутаётган ўсишдан 250 мингтага кўпроқдир.

Бундан ташқари, АҚШда ишсизлик ўтган ойда бир ой олдинги 3,6 фоиздан 3,5 фоизга тушди, таҳлилчилар эса бу кўрсаткич ўзгаришини кутмаган эди.

Долларнинг олтита асосий жаҳон валютасига нисбатан динамикасини кўрсатувчи ИCЕ ҳисобланган индекс 0,9 фоизга ўсди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёда олтин нархи тушиб бораётганининг сабаблари маълум қилинди