3 237
Зеленский Россиянинг Украинада референдум ўтказиши қандай оқибатларга олиб келишини айтганди. Кремль унинг сўзларига жавоб қайтарди
Владимир Зеленский Россиянинг Украина ҳудудида референдум ўтказиши қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида ўз видеомурожаатида айтиб ўтганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Зеленскийнинг сўзларига жавоб қайтарди.
Маълумотларга кўра, Песков айни вақтда Россия назоратида бўлган ҳудудлардаги Украина фуқароларига референдум масаласида мурожаат йўллаш кераклиги, бу уларнинг хоҳиши эканини айтган.
- Гап шундаки, Украинадаги аҳолининг ўзида бундай режалар бор. Референдум ўтказмоқчи бўлаётганлар биз эмас. Бу ерда Зеленский баёнотини кимга қарата айтаётганини аниқлаб олиши керак: номи тилга олинган ҳудудлардаги Украина фуқароларигами ёки Россия фуқароларига. Агар бизнинг фуқаролар ва раҳбарият бўлса, демак, бу ҳолатда Россия — нотўғри манзил, — дейди Песков.
Унинг қўшимча қилишича, Зеленский ўз фуқароларига мурожаат қилиб, улардан нега мамлакатда яшашни истамайдиганлар сони кўплигини сўраши керак.
Маълумот учун, Зеленский ўзининг Telegram-каналида эълон қилган видеомурожаатида Россия Қуролли кучлари томонидан эгалланган жанубий вилоятларда референдум ўтказиш Россиянинг Украина ва эркин дунё билан музокара олиб боришда барча имкониятлар йўқотилишини англатишини айтганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин