Фото: Fight.ru
Жиу-житсу бўйича 8 карра жаҳон чемпиони Леандро Ло Сан-Паулу (Бразилия)даги клублардан бирида отиб кетилди. Воқеа концерт пайти юз берган.
Спортчи клубга келган меҳмонлардан бири — полиция офицери Энрике Отавио Оливейра Велозо билан низолашиб қолган. Сўкишиш қўл жангига айланиб кетган — полициячи Лонинг столидаги шишага қўл узатганида, спортчи уни оёғидан чалиб йиқитган. Чемпионнинг дўстлари уларни ажратиб олишган.
Шундан сўнг Велозо тўппончасини чиқариб жангчининг бош қисмига қарата ўқ узган. Оғир аҳволда шифохонага келтирилган Ло олинган жароҳатлар оқибатида оламдан ўтган. Полиция терговни ва Велозони қидиришни бошлаган.
Бразилия жиу-житсуси халқаро федерацияси Лонинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Леандро Ло 33 ёшда эди. 8 карра жаҳон, 8 марта Панамерика ўйинлари ғолиби, 5 марта жаҳон кубогини қўлга киритган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин