3 651
Урушдан кейин Украина портидан чиққан биринчи «Разони» кемасидаги украин донидан харидор воз кечди
Фото: InfoResist
Харидор Одессадан Ливаннинг Триполи портига жўнаб кетган «Разони» қуруқ юк ташувчи кемаси олиб кетаётган Украина маккажўхорисидан воз кечди, деб ёзади Meduza Ливандаги Украина элчихонасига таяниб.
Дипломатик ваколатхона Twitter’га «Разони» суратини жойлаб, юк юборувчи маълумотларига таянган ҳолда, Ливандаги харидор етказиб бериш беш ойдан кўпроққа кечиккани туфайли юкни қабул қилишдан бош тортганини ёзди.
«Шу тариқа, юк юборивчи энди бошқа қабул қилувчини қидирмоқда. У Ливанда ёки бошқа мамлакатда бўлиши мумкин», — дея маълум қилди Украина элчихонаси.
«Разони» кемаси Одесса портидан 1 август куни чиқиб кетган эди. Бу Россия ҳужумидан кейин Украина портидан чиққан ва Украина маҳсулоти ортилган биринчи кема бўлди. Кема Триполига 26 минг тонна маккажўхори олиб кетди. 7 августга келиб, у ўзининг дастлабки йўналишини ўзгартирди. Айни пайтда кема Туркия соҳиллари яқинида, Ўртаер денгизида турибди, унинг янги манзили ҳозирча аниқ эмас.
Украинага бостириб кирганидан кейин Россия Қора денгизда урушга қадар Украина озиқ-овқат экспортининг асосий марказлари бўлган украин портларини эгаллаб олди ёки ёпиб қўйди.
22 июль куни Россия ва Украина БМТ ва Туркия воситачилигида украин дони экспортини Қора денгиз орқали — «Одесса», «Черноморск» ва «Южний» портларидан қайта тиклаш ҳақида келишиб олди.
Июль охирида Миср Украинадан 240 минг тонна дон олишини кўзда тутувчи шартномалардан воз кечди. Бу Мисрга Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг ташрифидан кейин юз берди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин