20:07 / 09.08.2022
1 847

Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда электр энергиясининг нархи қандай?

Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда электр энергиясининг нархи қандай?
Европада электр энергияси нархлари июль ойида рекорд даражада кўтарилди ва бу давом этмоқда. Вазият юқори энергия тўловлари билан курашаётган истеъмолчиларга босим ўтказяпти.

Мамлакатлар жазирама ва яқин йиллар ичида Россия энергиясига қарамликдан ҳалос бўлиш учун курашмоқда. Бунинг оқибатида энергия таъминоти борасида қийинчиликлар туғиляпти, бу эса нархларнинг янада ошишига бир сабаб.

Биргина Францияда мамлакат сотиб олаётган 1 кВт электр энергияси нархи 543 евро (6 023 сўм)га чиқиб, рекордни қайд этди. Германияда бу 414 евро (4 512 сўм)га тенг.

«Дарё» бошқа мамлакатлардаги нархлар билан танишиб чиқди. Қулайлик учун барча нархлар сўмда кўрсатилган.

Ўзбекистонда 1кВт электр энергияси нархи 295 сўмга тенг.

Дунёнинг айрим мамлакатларида 1кВт электр энергияси нархи қуйидагича:
  • Қирғизистонда 1 кВт электр энергияси нархи — 112,9 сўм;
  • Қозоғистонда 1 кВт электр энергияси нархи— 456,6 сўм;
  • Тожикистонда 1 кВт электр энергияси нархи— 250 сўм;
  • Россияда 1 кВт электр энергияси нархи — 826,3 сўм;
  • Туркияда 1 кВт электр нархи — 554,5 сўм;
  • АҚШнинг турли штатларида нархлар ўзгариб туради, ўртача ҳисобда 1 кВт электр энергияси — 1 761 сўм;
  • Жанубий Кореяда эса 1 кВт электр энергияси нархи 1 087 сўмни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда электр энергиясининг нархи қандай?