11:05 / 10.08.2022
1 689

Собиқ президент Доналд Трампнинг уйи тинтув қилинди

Собиқ президент Доналд Трампнинг уйи тинтув қилинди
Собиқ президент Доналд Трамп душанба куни АҚШнинг Федерал қидирув бюроси ходимлари унинг Мар-а-Лагодаги мулкига рейд уюштириб, сейфини бузиб очишганини маълум қилган.

ФҚБ Трампнинг уйини у Оқ уйни тарк этганидан кейин ўзи билан олиб кетган ҳужжатлар туфайли тинтув қилмоқда. Ҳужжатларда махфий маълумотлар бўлиши мумкин.

Собиқ президентнинг сўзларига кўра, уни ҳеч ким тинтув ҳақида огоҳлантирмаган. Тинтувнинг ўзини Трамп «шарт бўлмаган нарса» деб атади. Собиқ президент ФҚБни тартибни бузишда, «радикал сўл демократлар»ни (АҚШ Демократик партияси) эса ҳуқуқ-тартибот тизимидан қурол сифатида фойдаланишда айблаган. Трампнинг фикрича, демократлар «унинг 2024 йилги президент сайловида қатнашишини умуман истамаяпти».

АҚШ Адлия вазирлиги тинтув ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. Трамп баёнотида буни рейд деб атаган ва “катта ФҚБ агентлари” иштирок этганини айтган. ФҚБнинг Вашингтондаги штаб-квартираси ва унинг Майамидаги офиси ҳам изоҳ беришни истамади.

Собиқ президентнинг вояга етган фарзандларидан бири Эрик Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида Трамп Оқ уйдан ўзи билан олиб келган ҳужжатлар қутиларини тинтув қилиш ҳақида гапириб отаси бу борада Миллий архив билан бир неча ойдан бери ҳамкорлик қилиб келаётганини айтган.

2021 йилнинг январь ойи бошида Вакиллар палатаси сайлов натижаларини маъқуллайдиган куни Трамп тарафдорлари Вашингтонда митингга йиғилди. Намойишчилар Капитолийни эгаллаб олди, уларга қарши кўзни ёшлатувчи газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланилди. Тўқнашувларда беш киши ҳалок бўлган. Мазкур воқеада Байден Трампни зўравонликка ундаганликда айблаган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Собиқ президент Доналд Трампнинг уйи тинтув қилинди