23:50 / 10.08.2022
2 309

Россия ва санкциялар: бунчалик кўп чеклов ҳали ҳеч қайси мамлакатга қўлланмаган

Россия ва санкциялар: бунчалик кўп чеклов ҳали ҳеч қайси мамлакатга қўлланмаган
Сергей Кириенко.
Фото: РИА Новости

Россия ёш сиёсатшунослари форуми («Дигория») очилиш маросимида қатнашган мамлакат президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Сергей Кириенко иқтисодий санкциялар сонини очиқлади. Бу ҳақда Gazeta.ru хабар берди.

2022 йилнинг июл ойи якунига келиб, Россияга қарши қўлланган санкциялар сони жами 1 160 тага етган. Бунчалик кўп сонли чеклов чоралари ҳали ҳеч қачон ҳеч қайси мамлакатга қарши жорий этилмаган, деди Кириенко.

2022 йилнинг 24 февралида Россия Украинага бостириб кирганиган жавобан АҚШ, Европа иттифоқи, Япония ва бошқа мамлакатлар санкцияларни жорий этишни бошлаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ва санкциялар: бунчалик кўп чеклов ҳали ҳеч қайси мамлакатга қўлланмаган