13:58 / 11.08.2022
1 594

Ким Чен Иннинг синглиси коронавирус туфайли Жанубий Кореяни йўқ қилиб юбориш ҳақида таҳдид қилди

Ким Чен Иннинг синглиси коронавирус туфайли Жанубий Кореяни йўқ қилиб юбориш ҳақида таҳдид қилди
Фото: Global Look Press
КХДР раҳбарининг синглиси, Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси пропаганда ва агитация бўлими мудири ўринбосари Ким Ё Чжон унинг мамлакатида коронавирус тарқатишга урингани учун Жанубий Корея ҳукуматини йўқ қилиб ташлаш билан таҳдид қилди, деб ёзади «РБК». Унинг гапларини Корея Марказий телеграф агентлиги келтириб ўтди.

«Агар душман бизнинг республикамизга вирус киришига сабаб бўлувчи хавфли хатти-ҳаракатларини давом эттирса, биз жавоб қиламиз, худди вируснинг ўзини йўқ қилганимиз каби Жанубий Корея ҳукуматини ҳам йўқ қиламиз», — деди Ким Ё Чжон.

Унинг сўзларига кўра, COVID-19 га қарши туриш — бу шунчаки вирусга қарши кураш эмас, балки КХДР ва унинг халқига таҳдид қилган «душман билан ҳақиқий уруш»дир. Ким Чен Иннинг синглиси жанубий қўшнининг хатти-ҳаракатларини «хато» деб атади.

Корея республикаси Бирлашув вазирлиги Ким Ё Чжоннинг Сеул Шимолий Кореяда коронавирус авж олишига алоқадорлиги ҳақидаги баёноти юзасидан афсус билдирди ва айбловларни асоссиз деб атади.

Таъкидлаш жоиз, КХДР раҳбари Ким Чен Ин коронавирус устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди. Унинг айтишича, июль охиридан буён мамлакатда ҳеч ким коронавирусга чалинмаган.

Пхеньян COVID-19 авж олишини Жанубий Корея томонида туриб учирилган ҳаво шарлари билан боғлаганди. Сеул буни рад этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Иннинг синглиси коронавирус туфайли Жанубий Кореяни йўқ қилиб юбориш ҳақида таҳдид қилди