Фото: president.gov.ua
Украина президенти девони бошлиғининг маслаҳатчиси, ҳарбий эксперт Алексей Арестович мамлакат президентлиги учун курашиш режаси билан ўртоқлашди. Бу ҳақда у таниқли журналист Дмитрий Гордонга берган интервьюсида маълум қилган.
А.Арестович президент Владимир Зеленскийнинг сиёсий фаолиятига халал бермаслиги, у лавозимини бутунлай тарк этгачгина сайловда қатнашишини қайд этган.
Украинанинг амалдаги президенти В.Зеленский 2019 йил 20 майдан буён ушбу вазифада фаолият юритиб келмоқда. Мамлакат қонунчилигига кўра, президент 5 йил муддатга сайланади. Навбатдаги сайлов эса 2024 йил 31 март куни ўтиши кўзда тутилган. Қайд этиш жоизки, Зеленский яна бир ваколат муддати давомида президентлик қилиш ҳуқуқига эга.
Украина президенти девони бошлиғининг маслаҳатчиси А.Арестович аввалроқ мамлакатда давом этаётган уруш қачон якунланиши борасида тахминини илгари сурган эди.
Эслатиб ўтамиз, Арестович 2019 йили берган интервьюсида Россия 2021 ёки 2022 йилда Украинага қарши уруш бошлашини башорат қилган.
Эътиборга молик жиҳати, мутахассис рус ҳарбийлари Қрим ва Беларусь орқали кириши, Киев қамал қилиниши, мамлакат ракета зарбаларига учраши каби тафсилотларгача аниқ баён қилган.
Украина матбуоти хабарига кўра, Зеленский жамоасидаги етакчи мулозимлардан саналган Арестович айни пайтда хавфсизлик важидан муқим уй-жой сотиб олмай, ижара уйларда яшашни афзал кўрмоқда. У Россия йўқ қилишни мақсад қилган украиналик амалдорлардан бири экани айтилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин