
БАА пойтхти Абу-Даби шаҳрининг Муссафа туманида жойлашган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиладиган савдо маркази ҳудудида рўй берган ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 8 киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди, деб хабар берди РИА Новости. Жароҳатланганларнинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Бу ёнғин 20 февраль куни, савдо марказига ёндош ҳудуддаги меҳнат муҳожирлари истиқомат қиладиган ётоқхоналардан келиб чиққан ва 7та дўконга тарқалган. Воқеа жойига полиция ва қутқарув хизматлари етиб келиб, ёнғиннинг салбий оқибатларини камайтиришга эришишган.
Айни пайтда полиция бино эгасини ҳибсга олган ва суриштирув ишлари олиб бориш орқали ёнғиннинг асл сабабини аниқлашга уринмоқда.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар