Болливуднинг дунёга машҳур актёрларидан бири Амир Хон ҳамкасби, «Ишқ» фильмидаги партнёри Жуҳи Чавла билан қаттиқ уришиб қолгани, ҳаттоки гаплашмаса ҳам ўртасидаги илиқ муносабатлар сақланиб қолгани ҳақида гапирди.
«Биз ‘Ишқ’ фильмининг суратга олиш жараёнидаги қандайдир арзимас гаплар туфайли Жуҳи билан жанжаллашиб қолдик. Бу арзимас нарса эди, лекин кейин менда худбинлик пайдо бўлди. Шунинг учун мен у билан бошқа гаплашмасликка қарор қилдим. Ҳатто суратга олиш пайтида ҳам мен ундан узоқлашдим. Нега бундай қилганимни билмайман.
У келиб ёнимга ўтирганида мен туриб кетардим. Жуҳи билан саломлашмадим ҳам ва хайрлашмасдим ҳам. Фақат саҳнада, агар биздан гапириш талаб этилса, мен у билан гаплашардим. Фақат иш юзасидан.
Шундай қилиб, кейинги олти ёки етти йил давомида биз гаплашмадик. Лекин Рина билан ажрашганимдан хабар топгач, у менга қўнғироқ қилиб, учрашишимиз кераклиги ҳақида айтди. Жуҳи Ринанинг ҳам, менинг ҳам яқин инсоним эди ва у бизнинг келишмовчиликларимизни ҳал қилмоқчи бўлган.
Фото: «Yandeks.ru»
У қўнғироғига жавоб бермаслигим мумкинлигини ич-ичидан сезган, лекин барибир қўнғироқ қилган. Бу ҳолат мени таъсирлантирди. Ўртамиздаги дўстликка заррача путур етмаганини ҳис қилдим. Биз йиллар давомида гаплашмаган бўлсак-да, лекин биз бир-биримизга ғамхўрлик қилишда давом этдик», — дейди актёр. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин