Ёлланма жангчиларни ижарага берадиган Россиянинг "Вагнер" гуруҳи расман мавжуд эмас. Гуруҳ солиқ декларациясини топширмайди, унинг даъвогарлари унга алоқадорлигини инкор этади ва расмий равишда хусусий ҳарбий компаниялар (ПМСС) Россияда ноқонуний ҳисобланади.
Россия ва Украина оммавий ахборот воситалари шахсини тасдиқлаган фуқаро Габидуллин "Вагнер" гуруҳининг собиқ ёлланма аскарларидан. У ўз тажрибаси ҳақида омма олдида маълумот берди.
Габидуллин ҳозир жанубий Францияда яшайди. У ерда бошпана излаётганини айтиб, бошидан кечирганлари ҳақида “Бир дарёда икки марта” номли биографик асар ёзган.
Унда айтилишича, 2014 йилда разведкачи Дмитрий Уткин томонидан Украина сепаратистларини қўллаб-қувватлаш учун асос солинган "Вагнер" ўшандан бери Россия ва унинг иттифоқчиларини бутун Африка ҳамда Яқин Шарқдаги манфаатларини ҳимоя қилган. Шунингдек, Суриядаги фуқаролар урушида президент Башар ал-Асад ва унинг жангчилари тарафида қатнашган. У ҳозирда гуруҳ фаолияти давомида бир қанча ваҳшийликларда айбланмоқда.
"Вагнер ҳар доим ҳарбий разведка ёки махсус операция кучларининг бир қисми бўлган. Гуруҳ на элита кучлари, на яхши ўқитилган команда, улар генералларнинг ҳар қандай сиёсий таҳдидига қарши туриш учун ишлатиладиган қурол ҳисобланади. Кремль қуролли кучларга шунчаки ишонмайди”, — дейди россиялик ҳарбий эксперт Павел Лузин.
Лузиннинг фикрича, Вагнер иккита мақсадга хизмат қилади. Биринчиси, уйида туриб хавф туғдириши мумкин бўлган шахсларга қарши. Иккинчиси, кучлар мувозанатини расмий қуролли кучлардан узоқда қайта тақсимлаш.
"Europolis" корхонаси Вагнер билан Дамашқ ва Сурияда ҳарбий амалиётлар ўтказишга келишиб олгани хабар қилинган. Бу корхона "Путиннинг ошпази" лақабли Евгений Пригожинга яқин экани маълум ва уни разведкачи Уткин билан бирга кўришган. 2017 йилда Уктин ва Вагнерга Украинага жангчилар жўнатгани учун АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп маъмурияти томонидан санкция қўйилган эди.
Яқинда телеграм фойдаланувчиси Россияда Вагнерни тарғиб қилувчи ва ёллаш ҳақидаги билборд расмни жойлаштирди. Унда ёзилишича, айни пайтда иш эълонларида ойига 240 000 Россия рубли (4 минг доллардан сал кам) маош таклиф қилинган, бу оддий аскарнинг маошидан анча юқори.
“Бир пайтлар Вагнер Россия томонидан инкор этилиши мумкин бўлган қуролли автоном гуруҳ бўлган, энди бу ҳарбий кучнинг кенгайишидан бошқа нарса эмас. Бу жанговар ишчи кучининг муқобил манбаидир", — дейди Россиянинг хавфсизлик масалалари бўйича эксперти Марк Галеотти. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин