20:43 / 12.08.2022
7 557

Толибон: бир ҳафтада Тожикистонни эгаллаб олишга қурбимиз етади

Толибон: бир ҳафтада Тожикистонни эгаллаб олишга қурбимиз етади
Толибон қўмондонларидан бири Тожикистонни Афғонистон ички ишларига аралашишни тўхтатмаса, улар бир ҳафта ичида республикани эгаллаши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Афғонистоннинг “Ҳаште субҳ” газетаси ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

“Толибон” 217-армиясининг “Омарий” қўмондон ўринбосари Муҳаммад Ҳамза (Мулла Жан) Таҳорга ташриф буюрган Толибон ҳукумати вазирлари ҳузурида шундай баёнот берган.

Толибон корпуси қўмондони ўринбосари Душанбени “агар Тожикистон Афғонистоннинг ички ишларига аралашишни тўхтатмаса, бир ҳафта ичида толиблар бу мамлакатни эгаллаб олиши” ҳақида огоҳлантирди”, — дейилади газета манбаси.

Мулла Жаннинг баёнотига Тожикистон расмийларидан ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдирилмаган. Бу Толибоннинг Тожикистонни Афғонистон ички ишларига аралашмаслик ҳақида биринчи марта огоҳлантириши эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ҳудудидан Тожикистон ва Ўзбекистонга ракета учирилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Тожикистон ўз чегараларини тўсатдан ҳужумлардан ҳимоя қилишни бошлаган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг