21:22 / 14.08.2022
2 652

Жанубий Кореяда КХДР билан яқинлашиш учун намойиш ўтказилди, бироқ...

Жанубий Кореяда КХДР билан яқинлашиш учун намойиш ўтказилди, бироқ...
Сеулда минглаб одамлар Шимолий Корея ва Хитой билан яқинлашиш шиорлари остида намойишга чиқди. Намойишчилар ҳукуматдан шимолий қўшнилари билан муносабатларни ёмонлаштирадиган қарорлардан, хусусан, АҚШ билан қўшма ҳарбий машғулотлардан воз кечишни талаб қилишди. Бунинг ўрнига, пойтахт марказидаги митинг ва марш ташкилотчиларига кўра, Сеул Пхенян билан муносабатларни яхшилаши ва тинчлик шартномаси имзоланишига эришиши керак.

КХДР ва Корея Республикаси ўртасидаги муносабатлар 1945 йилда, Иккинчи жаҳон урушида Япония мағлубиятга учрагач, Кореянинг бўлиниши билан бошланган. Айни дамда мамлакатлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув мавжуд, бироқ улар ҳали ҳам уруш ҳолатида. Ҳар икки томон ярим оролнинг бутун ҳудудига даъво қилади.

2022 йилнинг 22 март куни Корея Республикасининг сайланган президенти Юн Сок Ёл КХДР қуролли кучлари томонидан бир нечта ракета тизимларидан ракеталар учирилиши 2018 йил сентябрида имзоланган Кореялараро кенг қамровли ҳарбий келишувни бузиш деб атади.

2022 йил 27 июль куни Корея Республикаси Президенти маъмурияти КХДР раҳбари Ким Чен Ин Корея уруши тугаганининг йиллиги муносабати билан қилган чиқишида Сеулга қарши баёнотлар билан «таҳдид» қилганидан афсусда эканлигини билдирди. Шунингдек, Корея Республикаси ҳукумати Пхеняннинг ҳар қандай провокациясига қатъий ва самарали жавоб беришга тайёрлигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда КХДР билан яқинлашиш учун намойиш ўтказилди, бироқ...