08:13 / 16.08.2022
1 596

Россияда қора бозор савдоси 6,5 млрд долларга етди

Россияда қора бозор савдоси 6,5 млрд долларга етди
Фото: Bloomberg
Россия саноат вазирининг прогнозига кўра, мамлакатнинг рухсат этилмаган импорт оқимини ушлаб туришга қаратилган ҳаракатлари фақат чекланган муваффақиятга эришмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Россия Украинадаги урушдан кейин хорижий компанияларнинг тарк этишига ва танқисликка сабаб бўлаётган халқаро санкцияларни енгишга ҳаракат қилмоқда.

Мамлакат Бош вазирининг ўринбосари Денис Мантуровга кўра, ҳукумат май ойида компанияларга ички бозор учун маҳсулот олиб киришга рухсат берганидан сўнг, параллел импорт сифатида танилган қора бозор савдоси қарийб 6,5 млрд долларга етган.

Бунда олиб кириладиган маҳсулотларнинг қалбаки бўлиш эҳтимоли кўпаяди.

Бу Россия баъзи муҳим статистик маълумотларни, шу жумладан импорт ва экспортнинг батафсил тақсимотини эълон қилишни тўхтатганидан кейинги иқтисодиётнинг ноёб кўринишидир.

Товар белгилари тўғрисидаги қонунлардан озод қилинган хорижий товарларни мамлакатга олиб киришдаги эришилган натижалар июнь ойида баҳоланган.

Унга кўра, 2 млрд долларга яқин параллел импорт маҳсулотлари бозорларга олиб кирилгани тахмин қилинмоқда.

- Жорий йил охиригача уларнинг қиймати 16 млрд долларга етиши мумкин, — деди савдо ва саноат учун масъул Мантуров.

Ушбу сценарийга кўра, бу кўрсаткич Россия ўтган йили импорт қилган товарларнинг атиги 4 фоизига тенг бўлади.

Россия кўп йиллар давомида ўз иқтисодиётини мустақил қилиш мақсадида чет эл брендларининг импорт ўрнини босишга интилди, аммо унчалик муваффақиятга эришмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда қора бозор савдоси 6,5 млрд долларга етди