Энергия ва озиқ-овқат нархларининг ошиши оқибатларидан ваҳимага тушган Европа шу қишнинг ўзида Украинага хиёнаткор зарба бериши мумкин. Бу ҳақда Саймон Тисдалл “The Guardian” газетаси учун ёзган.
“Ҳозир ноқулай, ҳатто ташвишли савол туғилмоқда: украиналиклар бу қишда орқадан пичоқ уришларига тайёр бўлиши керакми?”, дейди у.
Журналист шунингдек, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасснинг апрель ойидаги нутқини алдамчи деб атаган, чунки у Россиядан Қримдан чиқиб кетишни ва 2014 йилгача мавжуд бўлган чегараларга чекинишни талаб қилган.
“Трасс ақлдан озган генералиссимусга ўхшаб, “Биз Россияни Украинадан фаолроқ равишда сиқиб чиқаришда давом этамиз” деб ваъда берди. “Биз” бу ким?” деб ёзади кузатувчи.
Тисдаллнинг фикрича, аслида Қўшма Штатлар фақат Россия билан уруш қилмасликдан хавотирда, Лондон эса “Вашингтоннинг жанг қилишдан бош тортиши ортида яширинмоқда”. Муаллифга кўра, бошқа Европа давлатлари ҳам ўзини шундай тутмоқда: Германия, Франция ва Италия.
Унинг хулосасига кўра, ЕИ қайсидир нуқтада Украинани Европанинг иқтисодий оғриғини енгиллаштириш учун Россия билан вақтинчалик тинчлик битимини имзолашга мажбур қилиши мумкин.
Жорий йил 24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси саккиз йил давомида Киев расмийлари томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган. Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди