10:57 / 16.08.2022
1 152

Нефть нархи олти ойлик энг паст даражага тушди

Нефть нархи олти ойлик энг паст даражага тушди
Фото: Bloomberg
Душанба, 15 август куни Хитойда талабнинг камайиши ва Эрон энергетика ресурсларининг жаҳон бозорига қайтиши кутилаётгани туфайли нефть нархи олти ойлик энг паст даражага тушди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

15 август куни эълон қилинган расмий маълумотлар Хитойнинг июль ойида нефтга бўлган талаби мамлакатда COVID-19 тарқалишини олдини олиш учун қаттиқ карантин чекловлари туфайли ўтган йилга нисбатан деярли 10 фоизга кам бўлгани кўрсатди.

Шу билан бирга, Хитойда ўтган ойдаги чакана савдо ва саноат ишлаб чиқариши динамикаси ҳақидаги ҳисоботлар экспертлар прогнозларидан ҳам ёмонроқ бўлиб чиқди.

- Энди биз Хитой иқтисодининг аҳволини кўрмоқдамиз ва бу кўпчилик кутганидан анча паст даражада. Мамлакатда нефтга талаб кутилганидан паст бўлади, — дейди молиявий таҳлилчи Жоржи Уилкис.

Лондоннинг ICE Futures биржасида соат 20:00 га қадар Brent маркали нефтнинг октябрь фьючерслари нархи бир баррель учун 94,31 долларни ташкил этди. Бу аввалги сессиянинг ёпилиш нархидан 3,84 доллар (3,91 фоиз) паст.

Нью-Йорк товар биржасида (NYMEX) сентябрь ойидаги WTI нефтига фьючерслар шу вақтга келиб 3,79 долларга (4,12 фоизга) пасайиб, бир баррель учун 88,3 долларни ташкил қилди.

Эрон расмийлари эса сармоядорларнинг ядровий келишув қайта тикланиши мумкинлиги ҳақидаги оптимизмини ошириб, ўз нефтининг жаҳон бозорига қайтишига йўл очди.

Мамлакат Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийян душанба, 15 август куни бўлиб ўтган брифингда Эрон сешанба кунигача ядровий келишувни тиклаш учун Брюссель таклифлари бўйича ўз позициясини Европа Иттифоқига етказишини айтди.

Эрон ТИВ вакили келишувни имзолаш учун асослар яқин келажакда пайдо бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нефть нархи олти ойлик энг паст даражага тушди