Кучли қурғоқчилик оқибатида Европа дарёлари шунчалик саёзлашиб кетдики, қадимги огоҳлантирувчи ёзувлар юзага чиқиб қолди. Бу ҳақда «Science Alert» ёзмоқда.
Ўтмишда табиий офатларга йўлиққан одамлар кейинги авлодларга ўзига хос мактубларини тошларга ўйиб ёзишган. Қурғоқчилик, сув қаҳат пайтларда юзага чиқувчи бундай тошлар «очлик тошлари» дейилади.
Шундай тошларнинг бири Чехиядан бошланиб, Германия орқали оқиб ўтувчи Элба дарёсининг қирғоғида жойлашган. Унда немис тилида огоҳликка даъват ёзилган: «Wenn du mich seehst, dann weine» — «Мени кўрдингми, йиғла».
Қурғоқчиликлар оқибатида ҳосил кам, озиқ-овқат етишмаган, қаҳатчилик ва қимматчилик ҳукм суриб, камбағаллар очликка маҳкум бўлган йилларни олимлар аниқлашган. 1417, 1616, 1707, 1746, 1790, 1800, 1811, 1830, 1842, 1868, 1892 ва 1893 йиллар — ана шундай оғир йиллар.
«Очлик тошлари» сўнгги маротаба 2018 йилги қурғоқчилик пайти юз кўрсатган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди