11:53 / 17.08.2022
1 582

«Толибон» асирлигида исломни қабул қилган австралиялик Кобулга келди

«Толибон» асирлигида исломни қабул қилган австралиялик Кобулга келди
2016 йилда “Толибон” томонидан Кобулда ўғирлаб кетилган, сўнгра уч йилдан сўнг АҚШ расмийлари билан алмашиш келишуви асосида қўйиб юборилган австралиялик ўқитувчи кеча “Толибон” ҳукмронлигининг бир йиллигини нишонлаш учун Афғонистонга келди.

Тимоти Уикс “Толибон” қўлида асир бўлганида исломни қабул қилган ва уйига қайтгач, исмини Жаброил Умарга ўзгартирган. Жума куни у асирликда бўлган вақтида “бу одамларни (толибларни) ҳеч ким кўра олмаган томондан кўрганини” айтган.

У аввалроқ Австралиядаги янги хайрия ташкилоти орқали афғон халқига ёрдам бермоқчи эканини билдирган эди.

Қизиқ ҳолат: мусулмонлар асирлигида бўлган номусулмон одамлар Исломни қабул қилиб, уларга қайтишади. Тимоти Уикс ягона мисол эмас. Бундан ташқари, ғайридинлар қамоқхонасида асирликда сақланган мусулмонлар у ердаги соқчиларни ҳам Исломга олиб келишган ҳолатлар бор. Гуантанамо қамоқхонаси қўриқчиси Терри Ҳолдбрукс ҳақидаги воқеа шулар жумласидан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» асирлигида исломни қабул қилган австралиялик Кобулга келди