Кобулдаги новвойхона олдида харидорлардан тарқатма олиш умидида тўпланаётган аёллар
Фото: CNN
Кобул тепасидаги адирларда жойлашган камбағал маҳалладаги аёллар ҳар куни 3 соатлаб пиёда юриб шаҳар марказига келади. Бунга уларни ҳар кунги очлик ва фарзандларини боқиш зарурати мажбур қилади, деб ёзмоқда CNN.
Бундай аёлларнинг манзили Кобулдаги новвойхона бўлиб, улар кечки пайт тўпланиб, нон эҳсон қилиши мумкин бўлган мижозларни сабр-тоқат билан кута бошлайди.
- Баъзида кечки овқат еймиз, баъзида емаймиз. Вазият уч йилдан бери аянчли, лекин ўтган йил энг ёмони бўлди. Эрим Эронга ишлаш учун кетмоқчи эди, лекин уни депортация қилишди, — дейди шундай аёллардан бири.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, мамлакатнинг деярли ярми жиддий очарчиликка дуч келмоқда.
Кобулдаги автомобиль назорат пункти
Фото: CNN
Халқаро Қутқарув Қўмитасининг май ойида эълон қилган ҳисоботига кўра, Афғонистон аҳолисининг 43 фоизи кунига бир мартадан кам овқат истеъмол қилади. Сўровномада қатнашган афғонистонликларнинг 90 фоизи озиқ-овқат асосий эҳтиёжи эканини билдирган.
Бу Толибон ҳукмронлиги давридаги биринчи йилни қамраб олувчи, халқ яккаланиб қолган ва тобора қашшоқлашиб бораётган даҳшатли статистик маълумотлар.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари мамлакатни тарк этгач, мамлакатга санкциялар киритилди.
Адирдаги аёллар Кобул чеккасидаги уйларидан шаҳар марказига уч соатлик йўлга пиёда чиқмоқда
Фото: CNN
Марказий банкнинг 9 млрд доллар маблағларини музлатиб қўйди ва бир вақтлар Афғонистон йиллик бюджетининг қарийб 80 фоизини ташкил қилган ташқи ёрдамни тўхтатди.
Ғарб мамлакатлари учун асосий муаммолардан бири янги ҳукуматнинг аёлларни четга суриб қўйиши бўлди, бу эса қизларнинг ўрта таълим олишини амалда тақиқлашни ўз ичига олади.
Толибоннинг қизларнинг мактабга қайтишига рухсат бериш ҳақидаги қайта-қайта ваъдалари ҳали бажарилмаган.
Қизларнинг ўрта таълим олишига амалда қўйилган тақиқ ўз кучида қолади, шунинг учун бу норасмий мактабдаги курсларнинг ҳеч бири диплом олишга ҳисса қўшмайди
Фото: CNN
Ўтган қишда тўлиқ очарчиликдан қўрқиб, АҚШ Жаҳон банки орқали ёрдам учун 1 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратди.
Кобулнинг тунлари совиб, кунлари қисқариб борар экан, гуманитар ёрдам ходимларида бу қиш аввалгисидан ҳам ёмонроқ бўлиши ҳақидаги қўрқув бор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»