Америкалик миллиардер Илон Маск «Манчестер Юнайтед» клубини сотиб олиши ҳақида ёзганлари ҳазил бўлганини маълум қилди.
Twitter’даги постидан кейин фойдаланувчилардан бири Маскдан ҳақиқатда «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олиш нияти жиддий ёки йўқлиги ҳақида сўради.
«Йўқ, бу Twitter’даги эски ҳазил. Мен ҳеч қандай спорт жамоасини сотиб олмайман», — дея жавоб берган Илон Маск.
Маск «Манчестер Юнайтед»га бефарқ эмаслигини ҳам қайд этиб ўтди.
«Дарвоқе, агар қандайдир жамоани сотиб оладиган бўлсам ҳам, бу ‘Манчестер Юнайтед’ бўлади. У болаликда севимли жамоам бўлган», — дея қўшимча қилади тадбиркор.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»