1 370
Украинадаги урушнинг 174-куни: Қримдаги ёнғинлар, ҳали урушдан бехабар бахмутлик аёл (фото)
16 август куни Қрим шимолидаги ўқ-дорилар сақланган омборда давомли портлашлар содир бўлди. Электростанция, темирйўл, шунингдек, аҳоли турар жойлари ҳам шикастланган. Россия мудофаа вазирлиги украинлар томонидан диверсия уюштирилганини маълум қилди, Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михаил Подоляк эса бундай «диверсия»лар сони ошишда давом этишини айтди.
Украинада мактаб дастуридан рус тили ва рус адабиёти чиқариб ташланди, тарих бўйича курсларга эса «рашизм» атамаси қўшилди. Финландия сентябрдан россияликлар учун туристик визалар беришни ўн бараварга камайтирмоқчи. Латвиядаги ҳукмрон коалиция россияликлар учун берилган резидентлик карталари айрим ҳолатлардагина узайтириб берилиши бўйича келишиб олди.
Қуйида 16 август куни, урушнинг 174-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Куннинг асосий воқеаси. Қримда ёнган ҳарбий омборхоналар
Майское аҳоли пункти (Қримнинг Жанкой райони)даги ҳарбий омборлар ҳудудида ёнғин тутуни. Портлашлар тонгги соат олтида бошланган ва бир неча соат давом этган
Сергей Мальгавко / ТАСС
Россия ҳарбийлари, полициячилар, ФВВ ходимлари Азовское посёлкасида (у Майскоега ёндош жойлашган). Шу куни, 16 августда, Жанкойда трансформатор нимстанцияси ҳам ёниб кетди. Фото: Сергей Мальгавко / ТАСС
Азовское посёлкасида автобус орқали эвакуация қилинаётган болалар. Маҳаллий расмийлар ҳарбий омборлардаги портлашлардан кейин аҳолини хавфсиз жойга кўчиришга қарор қилган. Қрим раҳбари Сергей Аксеновнинг сўзларига кўра, атрофдаги беш километрлик ҳудудида яшовчи одамлар қўшни қишлоқлардаги мактабларга жойлаштирилган. Жами уч минг киши эвакуация қилинган. Фото: Сергей Мальгавко / ТАСС
Донбасс шимоли
Донбасс, Удачное станцияси. Ғарбий Украинага кетаётган эвакуация поездидан қараётган қизалоқ. Украина ҳукумати июл ойида Донецк областидан мажбурий эвакуация бошланишини эълон қилганди. Областнинг Украина назоратида қолган қисмида газ қувурлари бузилиб кетган, шу туфайли қишда иситиш тизими ишламайди
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украина армияси капитани Светлана (чапда) ва кўнгилли ҳарбий Ирина (ўнгда) Донбассдаги фронт чизиғида. Украина қуролли кучларида 50 мингдан ортиқ ҳарбий хизмат қилади, шундан беш мингдан ортиғи — фронтда.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донбассдаги Бахмут яқинида россияликлардан ўлжа олинган БТРда кетаётган украин ҳарбийлари. 16 август куни ҳам Россия қўшини Бахмутга юриш қилишда давом этди. Фото: Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA
Словянск ўққа тутилиши оқибатида ёнғин чиққан уйда лейка (сув сочадиган жўмракли челак) билан оловни ўчиришга уринаётган эркак. Шаҳар мэри Вадим Лях 16 августга ўтар кечаси Славянскка зарбалар йўлланганини маълум қилди — бир неча микрорайонлар ва педагогика университети ётоқхонаси жабрланган. Қурбонлар ҳақида хабар берилмаган.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Краматорскдаги уйи ўрнида чўккалаб ўтирган киши. Бу видеода тунги зарбалар вақтида аҳоли уйлари вайрон бўлганини кўриш мумкин. Краматорск мэри Олександр Гончаренко қурбонлар бўлмаганини хабар қилган
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Краматорскдаги вайрон бўлган уйлар орасида итини сайр қилдираётган аёл
David Goldman / AP / Scanpix / LETA
96 ёшли Мария Ткаченко Бахмут яқинидаги уйида каравотда ётибди. Унинг уйи фронт чизиғидан 20 километр масофада жойлашган. Набираларининг сўзларига кўра, Мария уруш бошлангани ҳақида ҳеч нарса билмайди — қариндошлари унга ҳарбийлар машғулот ўтказаётганини айтишган.
Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади