Фото: SERGEI MALGAVKO/TASS
Россия ҳарбий денгиз кучларининг Қора денгиз флоти қўмондони ўзгарди. Бу ҳақда Россия нашрлари хабар бермоқда.
Бош штаби руслар 2014 йилда эгаллаб олган Қримдаги Севастопол шаҳрида жойлашган флотга 2019 йил май ойидан буён қўмондонлик қилиб келаётган Игор Осипов ишдан олинган. Унинг ўрнини вице-адмирал Виктор Соколов эгаллаган. Осипов апрел ойида флот флагмани «Москва» крейсери чўкиб кетганидан буён кўриниш бермаётганди.
Агар Осипов кетгани таcдиқланса, бу ярим йиллик уруш давомида Россия томонидан амалга оширилган энг катта истеъфо бўлади. Reuters Осиповнинг кетиши Қримдаги аэродромлар ва ҳарбий базалар портлаши фонида рўй берганига эътибор қаратган.
«Бундай тайинловлар ҳақида оммавий эълон қилиш шарт эмас»
Игор Осиповнинг кетгани флотнинг янги қўмондони сифатида Виктор Соколов таништирилганда маълум бўлди. Соколов Севастопол шаҳрида ҳарбий денгизчиларга таништирилган.
«Унинг тайинлови ҳақида бош қўмондоннинг (Путин) фармони бор. Оммавий тадбир ўтказилмади ва ўтказилмаса ҳам керак. Чунки шаҳарда сариқ даражали террорчилик хавфи эълон қилинган», дейди «РИА Новости» манбаси.
Севастополда 31 июл куни «сариқ даражали» террористик хавф эълон қилинганди. Ўша куни маҳаллий ҳукумат вакиллари Қора денгиз флоти штабига учувчисиз қурилма ёрдамида ҳужум қилинганини айтишганди. Август ойида Қримда яна кўплаб портлашлар содир бўлди.
9 август куни Новофедоровкадаги Саки аэродромида ўқ-дори омборида портлаш содир бўлди. Россия Мудофаа вазирлиги бу диверсия ёки Украина томонидан ракета зарбалари бўлмагани, ўқ-дорилар детонацияга учраганини хабар қилганди. Россия давлат нашрлари эса ёнғин хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани ҳақида ёзишди.
Қора денгиз флоти матбуот хизмати Осипов кетгани ва унинг ўрнига Соколов тайинлангани ҳақида хабар бермади. «РИА Новости»нинг яна бир манбаси Россия «махсус ҳарбий амалиёт» ўтказаётган бир вақтда ҳеч ким бундай тайинловлар ҳақида эълон қилишга мажбур эмаслигини иддао қилган.
Осипов қаерда?
2019 йил 3 май куни Игор Осипов Қора денгиз флоти қўмондони этиб тайинланганди. Украина нашрлари Осипов «Москва» крейсери Украина ҳарбийлари томонидан чўктирилган вақтдаёқ ишдан олингани ва ҳатто қамоққа ташлангани ҳақида ёзганди. Россия томони бу ҳабарларга муносабат билдирмаган, лекин Осипов чиндан кўриниш бермаётганди. Британия разведкаси эса май ойидаёқ Осипов ишдан кетказилганини хабар қилганди.
«Москва» крейсери 14 апрелда чўктириб юборилган, ўша кундан буён Осипов омма олдида кўриниш бермаган. 9 май куни Осипов Севастополдаги ҳарбий парадда ҳам қатнашмаган. Унинг ўрнида Қора денгиз флоти номидан штаб бошлиғи Сергей Пинчук иштирок этган.
Осипов 13 май куни Севастополдаги ҳарбий концертда ҳам кўринмади. Ўшанда Осипов ҳарбий постда экани ёзилганди. Уруш бошланган 24 февралдаёқ Европа Иттифоқи унга санкция қўллаганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин