10:00 / 18.08.2022
1 421

Туркия ва курд бўлинмалари ўртасида тўқнашувлар кучаймоқда

Туркия ва курд бўлинмалари ўртасида тўқнашувлар кучаймоқда
Сешанба куни Сурия шимолидаги Кобани шаҳрида Туркия ҳарбийлари ва курд бўлинмалари ўртасида отишма содир бўлди. Оқибатда бир нафар тинч аҳоли вакили отишма қурбонига айланган.

Кобанидан 25 километр узоқликда жойлашган Туркиянинг Шанлиурфа вилоятида бир нафар турк аскари ҳалок бўлган, тўрт нафари жароҳатланган. Туркия мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, улар турган чегара пости миномётдан ўққа тутилган. Анқара бу ҳаракат курд ўзини ўзини мудофаа қилиш бўлинмалари томонидан амалга оширилганини айтмоқда.

Кобанига артиллерия зарбалари берилган. Оқибатда бир нафар бола ҳалок бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 13 террорчи йўқ қилинган. Минтақадаги ҳарбий амалиёт давом эттирилади”, – дейилади Туркия мудофаа вазирлиги хабарида.

Анқара Сурия шимоли ва шарқидаги ярим мустақил курд бўлинмаларини ўз миллий хавфсизлигига таҳдид сифатида кўради. Бир неча ой олдин Ражаб Тоййиб Эрдоған Сурия шимолида 30 километрлик хавфсизлик зонасини яратиш мақсадида ҳарбий операция ўтказилишини маълум қилганди.

2015 йилда курд бўлинмалари АҚШ кўмагида Кобанидан ИШИД бўлинмаларини сиқиб чиқаради. шундан кейин шаҳарда барқарорлик ўрнатилган. Аммо сўнгги вақтларда Туркия билан тўқнашувлар кўпайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия ва курд бўлинмалари ўртасида тўқнашувлар кучаймоқда