Фото: Media.az
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Украинанинг Львов шаҳрига келди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Гутерриш эртага, 18 август куни Украина президенти Владимир Зеленский ҳамда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашади. Шундан сўнг Одессага, портлардан бири билан танишиш учун йўл олади.
22 июл куни Истанбулда Россия ва Украина Туркия ва БМТ билан Қора денгиз портларини очиш борасида битимга келишганди. Унинг шартларига кўра, кемаларда юк ташилаётган пайтда Россия портларга ҳужум қилмайди, Украина эса бу кемаларни ўз ҳарбий кемалари ёрдамида миналаштирилган сувлардан олиб ўтади.
Россия қамал қилиши оқибатида глобал озиқ-овқат инқирози юзгага келган украин портларидан Украина 20 млн тонна дон олиб чиқиши кутилмоқда. Ўз навбатида, Россия глобал озиқ-овқат инқирози сабабчилари сифатида Ғарб мамлакатлари ва улар қўллаган санкцияларни кўрсатганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади