07:30 / 18.08.2022
1 867

Саудиялик миллиардер уруш бошланишида Россияга 500 млн доллар сармоя киритди

Саудиялик миллиардер уруш бошланишида Россияга 500 млн доллар сармоя киритди
Фото: Bloomberg
Саудиялик миллиардер шаҳзода Ал-Валид Бин Талал Москванинг Украинага бостириб кириши пайтида Россия фирмаларига 500 миллион доллардан ортиқ сармоя киритди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Мазкур сармоя Форс кўрфази давлатининг ОПЕК+ ҳамкори билан эҳтиёткор сиёсий позициясини сақлаб қолганлигининг белгисидир.

Биржа аризасига кўра, шаҳзода Ал-Валиднинг инвестиция фирмаси Kingdom Holding компанияси февраль ойида «Газпром», «Лукойл» ва «Роснефть» томонидан чиқарилган депозитар квитанцияларни сотиб олди. Россия 24 февраль куни Украинага бостириб кирган эди.

Бобоси замонавий Саудия Арабистонининг асосчиси бўлган Ал-Валид мамлакатнинг энг бой одамларидан бири ҳисобланади.

Саудия компанияси 2020 йилдан бери глобал қимматли қоғозлар ва депозит квитанцияларига 3,4 миллиард доллар сармоя киритди.

67 ёшли шаҳзода Ал-Валид Сitigroup ва Apple каби компанияларда улушларни қўлга киритганидан сўнг энг обрўли саудиялик инвесторлардан бирига айланди.

Ал-Валид узоқ муддатли инвестициялар билан танилган ва машҳур инвестор Уоррен Баффетнинг мухлисидир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудиялик миллиардер уруш бошланишида Россияга 500 млн доллар сармоя киритди