13:30 / 18.08.2022
1 466

Рус қўшинлари Харковдаги ётоқхонага ҳаво ҳужуми уюштирди (видео)

Рус қўшинлари Харковдаги ётоқхонага ҳаво ҳужуми уюштирди (видео)
Кеча, 17 август куни рус қўшинлари Харковнинг Салтовский туманидаги ётоқхонага ҳужум қилди. Маҳаллий ҳокимият берган маълумотга кўра, авиазарба оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 18 киши яраланган.

Украина президенти Владимир Зеленский кечки нутқида бу ҳодисани «тажовузкорнинг ожизлигини кўрсатадиган тинч аҳолига нисбатан аёвсиз ва пасткашларча қилинган зарба» деб атади.

«Харковнинг Салтовкаси оғриқли жойимиз бўлиб қоляпти. Бутун Украина учун, Харков учун оғриқли... Ётоқхонага авиазарба берилди... Бино бутунлай вайрон бўлди. Ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар ҳақида маълумот тўплаяпмиз», – деган Володимир Зеленский.

У, шунингдек, «кечирмаймиз, биз қасос оламиз», дея қўшимча ҳам қилган.

Маълумот учун, Украина раҳбари бугун Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан Запороже атом электр станциясидаги вазият бўйича уч томонлама музокараларга ҳозирлик кўрмоқда. Антониу Гутерриш аллақачон Украинага етиб келган. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рус қўшинлари Харковдаги ётоқхонага ҳаво ҳужуми уюштирди (видео)