15:28 / 18.08.2022
3 904

“Путин ҳақ бўлиб чиқади”. Ғарб қачон Украинага ёрдам беришни тўхтатади?

“Путин ҳақ бўлиб чиқади”. Ғарб қачон Украинага ёрдам беришни тўхтатади?
Санкциялар самарасизлиги, Ғарбдаги иқтисодий муаммолар ва Украина қўшинларнинг мағлубиятлари - охир оқибат Украинага кўрсатилаётган ёрдамнинг камайишига олиб келади.

Россиянинг санкцияларни бартараф қилиш бўйича муваффақиятлари Украинага Ғарб ёрдамининг тўхтатишга сабаб бўлади. Ғарбий таҳлилчилар айнан шундай дейишмоқда.

Уларнинг айтишича, Москва нафақат ҳарбий ҳаракатларда, балки иқтисодиётда ҳам ташаббусни сақлаб қолмоқда. Россия-Украина тўқнашувида АҚШ ва ЕИ нинг ҳаракатлари нега ўзгариб бормоқда? - батафсил РИА Новости материалида.

Музокараларга ҳали узоқ
Politico муаллифлари, нуфузли Defense Priorities таҳлилий маркази ҳамда уруш ва тинчликни ўрганиш бўйича Зальцман институти ходимлари яқин вақтларда Москва ва Киев ўртасида музокаралар бўлиши мумкин эмас деб ҳисоблашмоқда.

Нашр фикрига кўра, бунга бир қанча сабаблар бор. Биринчи навбатда, Президент Владимир Зеленский тўхтамаётган қуроллар таъминотига умид боғлаган. “Тўққиз миллард долларга баҳоланаётган Америка ҳарбий ёрдамини жўмраги тўхтаб қолиши аломатлари йўқ”, - дейишмоқда таҳлилчилар.

Бундан ташқари, Украина аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровномаларга кўра, респондентларнинг ярмидан кўпи муросага келишга тайёр эмас. Демак, Зеленский сиёсий омон қолиши учун ҳам музокара қилмайди.

Россия ҳақида сўз кетар экан, муаллифлар Ғарб санкциялари маҳсус операция вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиши ҳақидаги ҳисоб-китоблари ўзини оқламаганини алоҳида таъкидлаб ўтишган. Россия томони ҳарбий ҳаракатларда муваффақият қозонмоқда.

Иқтисодий чекловлар эса ЕИ мамлакатларига кўпроқ зарар етказяпти. “...Европаликлар юқори инфляция ва энерготаъминотлар нархининг ошишини бошдан кечирмоқда. Россия табиий гази етказилиши қисқариши эса Европанинг иқтисодий маркази бўлмиш Германияни қиш келганда газ тўхтаб қолмаслиги учун фавқулодда чоралар кўришга мажбур қилмоқда”.

Гарчи Ғарб санкциялари Россия иқтисодиятига зарар етказсада, мамлакат Евроиттифоққа қараганда чекловларга яхшироқ тайёрланган бўлиб чиқди.

“Энергетика санкциялари ишламаяпти”
Россияга илтифот сифатида кўрилмаган Politico нашридаги мақола Ғарб томонидан Украина муаммосини қайта кўриб чиқишнинг бир қисмидир. Бир вақтнинг ўзида Американинг Bloomberg нашри: “Россияга қарши энергетика санкциялари иш бермаяпти” деган ниҳоятда аниқ маънога эга сарлавҳали мақола чоп этди.

Март ойидаёқ ғарблик сиёсатчилар прогнозларда оптимист кайфиятда бўлган ва Саудия Арабистони ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлигидаги ОПЕК Россия билан ҳамкорликдан воз кечади деб умид қилишган, дейди нашр.

Бироқ, аксинчаси содир бўлди ва бу Россиянинг нафақат иқтисодий балки сиёсий ғалабаси ҳамдир: “АҚШ президенти Жо Байденнинг Ар-Риёдга ташрифига қарамай, Путин ОПЕК+ альянсида ўз таъсирини сақлаб қолган”.

Америка раҳбари Саудия Арабистонидан кетганидан сўнг қиролликка Россия вице-премьери, картеллар муносабатлари бўйича масъул Александр Новак ташриф буюрди. Бир неча кунлардан сўнг ОПЕК+ нефть қазиб олиш ҳажмининг бироз ошишини эълон қилди. Бу эса глобал энергия бозорларига босим ўтказишда давом этмоқда.

Бундай конъюкьтура Москванинг нефть сотиб Европага табий газ етказишдан келадиган даромадлардан воз кечиши мумкинлигини билдиради. Июль ойида Россияда нефть қазиш ҳажми худди йил бошидаги кўрсаткичга қайтди - кунига ўртача 10,8 миллион баррель. “Бу чайқалиш эмас: июль нефть қазиб олиш тикланган учинчи ой бўлди", - дейди Bloomberg.

- "Россия кунига миллион баррелга янги харидорлар топди, Европа нефтни қайта ишлаш корхоналар “ўз-ўзига санкциялар” туфайли ундан нефть сотиб олишни тўхтатишган эди. Ушбу нефтнинг кўп қисми Осиёга, асосан Ҳиндистон, шунингдек, Туркия, Яқин Шарқ мамлакатларига етказилади”.

Бу пайтида эса ЕИ мамлакатлари инфляция ва бошқа иқтисодий муаммолар туфайли норози кайфиятдаги аҳолига тарифларни ошириб шафқатсиз қишга тайёргарлик кўришмоқда. “Коммунал хизматларга нархлар Буюк Британияда 75% га ошиши мумкин, Германияда эса баъзи коммунал хизматлар учун тўловлар 100% га кўтаришидан огоҳлантиришди”, - деб прогноз қилади Америка нашри.

Киевга ёрдам қисқариши мумкин
Энергетика пойгасида Кремлнинг ютуғини таъкидлаб ўтар экан, Ғарб таҳлилчиларнинг бир фикрда қарашлари якдил: ўз фуқароларининг эҳтиёжлари ёки украинлар манфаати? Ғарб иккисидан бирини танлашга мажбур бўлади.

Путиннинг фикрича, Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлаши охир-оқибат сусаяди, чунки иқтисодий “жавоб” (АҚШ ва ЕИ учун - таҳр) қаттиқ бўлади. Бу борада Россия президенти ҳақ бўлиши мумкин”, - дейилади мақолада.

Совуқ ҳаво, электр энергиясига талаб кўпайиши ва йил охирида нархларнинг кескин ошиши Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашига путур этказиши мумкин”, - демоқда Bloomberg. - Киевга кўрсатилаётган ёрдамни кўз-кўз қилиш орқали халқаро эътирофга сазовор бўлишни истаган европалик сиёсатчилар бу учун товон тўлашни истамасликлари мумкин, уларга сайловчилар учун энергетика танқислигидан қочиш муҳимроқ.

Экспертларнинг Украинага ёрдам камайиши ҳақидаги прогнозлари аллақачон ўз тасдиғини топди. Сентябрь ойида Киев 900 миллион евро қарзини тўлаши керак бўлади - кейинги таъминотларнинг келажаги шунга боғлиқ. Хусусан, Германия украиналиклар ўз мажбуриятларини бажармагунича, янги ёрдам пакетларини секинлаштиришларини аниқ айтди.

Бўшашиш керак эмас
Украинадан нафақат қарзларини тўлаш, балки “жанг майдоинида” ҳам сезиларли ютуқларни талаб қилишмоқда. Ҳозирча Киев ҳеч нима билан мақтана олмайди. Бу эса Ғарб оламининг муносабати ўзгаришига сабаб бўляпти.

Украина Қуролли Кучлари учун вазият мураккаблашмоқда, лекин улар томонида аниқ ғалабалар йўқ - дейди сиёсатшунос Сергей Михеев РИА Новости билан суҳбатда. - Кайфиятлар ўзгариши ҳам шундан. Албатта, бу экспертлар ва ижтмиоий фикрларга ҳам таъсир қилади”.

Бироқ, таъсирдан тезкор самарани кутиб бўлмайди, дейди Михеев. “АҚШ ва Евроиттифоқ айнан ҳозир сиёсатини кескин ўзгартиради деб ўйлаб бўлмайди. У ерда пул кам деб Москва билан муросага келиш керак деб ўйлашади деб ҳисобламаслик керак. Бу ўйинда Ғарб газ нархи ёки аҳолининг муаммоларига қараганда каттароқ нарсаларга кўз тиккан”.

Натижада, бир томондан Киевнинг самарасиз ҳаракатлари ва санкциялар туфайли келиб чиққан норозиликлар кўпаяди. Бошқа томондан, бу Москванинг мазкур жараёнларга эътибор қаратиши керак дегани эмас, у аввалгидек ҳаракат қилган маъқул, дея хулоса қилади сиёсатшунос.

Россия стратегик тадқиқотлар институти бош мутахассиси Олег Неманский ҳам худди шундай фикрларни билдирди. Унинг айтишича, Ғарб ва АҚШ санкцияларини танқид қилиш давом этади, аммо бу кўлида ҳокимият бўлган одамлар эмас, балки мухолифат ва таҳлилчилар даражасида бўлади.

Муаммо шундаки, ғарблик етакчилар мантиқ билан эмас, мафкуравий тасаввурлари, бутун дунёни назорат қилиш уринишлари бўйича ҳаракат қилади. Гарчи бу учун уларда ҳеч қандай ресурслар қолмаган бўлсада, улар ўз лойиҳаларидан барибир воз кеча олишмайди”, - дейди эскперт.

Россия-Украина можаросида Ғарб сиёсати ўзгариши ҳақида жиддий гапиришга ҳали эрта. Ҳеч бўлмаганда, Америка ва Европа раҳбарлари ўзгаргунига қадар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Путин ҳақ бўлиб чиқади”. Ғарб қачон Украинага ёрдам беришни тўхтатади?