Эрдўғон Зеленский билан учрашувда, 2022 йил 3 февраль
Фото: Reuters
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Львовда Украина президенти Владимир Зеленскийга Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ташкиллаштириб беришни таклиф қилади. Бу ҳақда Туркиянинг А Haber телеканали хабар берди.
CNN Turk телеканали маълумотларига кўра, Путин ва Зеленский Украинада тинчлик жараёни бўйича «йўл харитаси» тузиш учун учрашув ўтказиши мумкин. Аввалроқ Россия томони ҳозирча бундай учрашувни режалаштирмаётганини билдирганди.
CNN Turk қайд этишича, Путин, гўёки, 5 август куни Эрдўғон билан музокараларда Зеленский билан учрашиши мумкинлигига ишора қилган. Агар аввалроқ Россия томони ҳамма нарсани делегациялар ҳал қилиши керак, деган бўлса, эндиликда қуйидагича баёнот берилган: «Биринчидан, етакчилар йўл харитасини муҳокама қилиб, белгилаб олиши мумкин. Шундан кейин делегациялар ушбу йўл харитасини амалга ошириш бўйича ишларни бошлаши мумкин».
Туркия ОАВлари фикрича, музокаралар якунида Москва ва Киев ярашиш учун «йўл харитаси» тузиши мумкин. «Ҳатто агар Украинада узил-кесил сулҳга эришилмаса-да, энг камида барқарор ўт очишни тўхтатиш режимига эришилиши Зеленский Львовда БМТ бош котиби Гутерриш иштирокидаги саммитда Эрдўғонга қандай сигналларни юборишига боғлиқ бўлади», — дейилади CNN Turk хабарида.
NTV телеканали маълумотларига кўра, Ражаб Тоййиб Эрдўғон вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ташаббуси билан чиқмоқчи. Шунингдек, у Туркиянинг асирлар билан айирбошлаш масалаларидаги воситачилигини муҳокама қилмоқчи.
Украина президенти Офиси раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович ўз навбатида тахмин қилишича, Туркия президенти ва БМТ бош котиби Зеленскийни дипломатик тартибга солишга рози бўлиш ва мамлакат жанубини Киев назорати остига қайтариш режаларидан воз кечишга кўндиришга уринади.
«Балки шундай бўлар. Лекин мен у нима деб жавоб беришини айтишга ҳам қўрқаман», — деди Арестович.
Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Украина президенти Владимир Зеленский ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан уч томонлама учрашувда қатнашиш учун Львов шаҳрига етиб келди.
Россия ва Украина ўртасида ҳарбий низолар бошланганидан буён Туркия улар ўртасида воситачилик қилишга интилмоқда. Шу пайтгача Эрдўғон ўз мамлакатида Путин ва Зеленский учун саммит ташкиллаштиришни кўп бора таклиф қилган.
Шунингдек, унинг воситачилигида жанговар ҳаракатлар туфайли портларда қолиб кетган донни Украинадан чиқариб кетиш бўйича битим тузилган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва ҳозирча унинг Россия ва Украина етакчилари учрашуви ҳақидаги таклифини қабул қилиш имконсиз деб ҳисоблашини айтганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади