16:10 / 19.08.2022
1 929

Путин G20 саммитига келадими? – Индонезия раҳбари жавоб берди

Путин  G20 саммитига келадими? – Индонезия раҳбари жавоб берди
Индонезия президенти Жоко Видодо пайшанба куни Bloomberg News агентлигига Хитой ва Россия етакчилари Си Цзинпин ва Владимир Путин ноябр ойида Балидаги G20 саммитида қатнашишини маълум қилди.

Си Цзинпин келади. Президент Путин ҳам менга келишини айтди”, деган у ахборот агентлигига.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Reuters агентлигининг изоҳ сўровига дарҳол жавоб бермаган. Индонезия президент саройи расмийлари изоҳ беришдан ўзини олиб қочган.

Индонезия 20 та энг йирик иқтисодлар гуруҳига раислик қилади ва Украинага бостириб кириши сабабли Ғарб давлатларининг Путинни саммитга таклиф қилмаслик ҳақидаги босимига дуч келди.

Жокови ўзини урушаётган давлатлар ўртасида воситачи сифатида кўрсатишга интилмоқда. Шу сабабли Украина ва Россия президентлари билан учрашувларга борди. Жокови бу ҳафта иккала давлат ҳам Индонезияни "тинчлик кўприги" сифатида қабул қилганини айтди.

Ноябр ойида Индонезиянинг Бали курорт оролида дунёнинг энг йирик давлатлар етакчилари, жумладан, АҚШ президенти Жо Байден учрашиши режалаштирилган. Индонезия Украина етакчиси Владимир Зеленскийни ҳам таклиф қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин G20 саммитига келадими? – Индонезия раҳбари жавоб берди