09:35 / 20.08.2022
1 747

Афғонистон Россия нефтини бартер йўли билан сотиб олмоқчи

Афғонистон Россия нефтини бартер йўли билан сотиб олмоқчи
Кобул Россиядан нефть маҳсулотлари ва товарларни бартер схемаси бўйича сотиб олмоқчи, бироқ молиявий транзакциялар ҳам мумкин. Бу ҳақда Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Шунингдек у Кобул йил охиригача 1 миллион тоннага яқин бензин ва 1 миллион тонна дизель ёқилғиси етказиб бериш бўйича Москва билан келишиб олишни исташини айтганди.

Бизнинг устувор вазифамиз - бу Россия товарларини бартер схемаси бўйича импорт қилиш, агар бундай схема бўйича операциялар муваффақиятсизликка учраса, биз молиявий транзакциялардан фойдаланишимиз мумкин. Бу масалада ҳеч қандай муаммо йўқ – бундай хомашё етказиб бериш бўйича Афғонистонга АҚШ ёки Европа Иттифоқи томонидан ҳеч қандай чекловлар йўқ, Афғонистон бу товарлар учун пул тўлаши мумкин”, деди Азизий.

Маълумот ўрнида, Афғонистон саноат ва савдо вазирлиги делегацияси 14 август куни Москвага етиб келди. “Толибон” ҳукумати томонидан юборилган бизнес миссияси Москвада россиялик ҳамкасблари билан музокаралар олиб борди, пайшанба куни делегация Қозонга жўнаб кетди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон Россия нефтини бартер йўли билан сотиб олмоқчи