Javelin ракета мажмуаси
Фото: Reuters
Пентагон Украинага 775 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилиши ҳақида эълон қилди, у HIMARS баравар ўт очиш реактив тизими учун ўқ-дориларни ва 16 та гаубицани ўз ичига олади, деб ёзади «РБК».
CNN Пентагоннинг юқори мансабли вакилига таяниб маълум қилишича, пакетга, шунингдек, мингта Javelin танкка қарши ракеталари, разведка учун 15 та ScanEagle учувчисиз учар қурилмалари, 40 та минага қарши кучайтирилган ҳимояли зирҳли машина (МRAP), HARM радиолокацияга қарши ракеталари, 1,5 мингта ТОW танкка қарши ракета мажмуалари, миналардан тозалаш воситалари, Hummer ҳарбий автомобиллари, тунги кўриш ускуналари ва бошқалар киради.
«Биз, шунингдек, украиналик ҳарбийларга нафақат шарқда, балки жанубда ҳам жанг майдонини ўзгартириш борасида муваффақиятли ҳаракат қилиш имконини берувчи янги воситаларни ҳам ўрганяпмиз», — дейишди Пентагонда Украинага янги етказмалар ҳақида эълон қилаётиб. Айнан қандай қурол-яроғлар назарда тутилгани номаълум.
CNN ёзишича, бу сўнгги 12 ой ичида Пентагон томонидан Украинага тақдим этилаётган ёрдам пакетининг 19-сидир.
Август ойида Вашингтон Украинага 1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ажратилиши ҳақида эълон қилганди. Бу ҳарбий маҳсулотларнинг энг йирик бир марталик етказмасидир.
Германиянинг жаҳон иқтисодиёти бўйича Киль институти таҳлилчилари қайд этишича, АҚШ ажратилган ёрдам ҳажми бўйича етакчи ҳисобланади. Уларнинг маълумотларига кўра, 24 январдан 3 августга қадар Вашингтон тахминан 25 миллиард долларлик пакетларни ажратган. Таққослаш учун: Евроиттифоқ институтлари ўн баробар камроқ ажратган, бошқа давлатлар орасида эса энг катта кўмак Буюк Британия (4 миллиард евро) ва Канада (қарийб 1 миллиард евро) томонидан берилган.
Кремль Ғарб томонидан тақдим этилган қурол-яроғ Россияга махсус операция мақсадларига эришишда халал бермаслигини, аммо Украинанинг «азоблари»ни кўпайтиришини айтганди. Россия ТИВ қайд этганидек, мамлакат узоқ масофали қурол-яроғ билан қанчалик таъминланиб бораверса, махсус операция географик чегаралари ҳам шунчалик кенгайиб бораверади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?