
Исроил иқлим ўзгариши натижасида қуриб бораётган кўлларни тўлдириш учун Ўрта ер денгизи сувидан фойдаланишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда CNN.
Жумладан, Ўрта ер денгизидан авваллари анча тўла бўлган, бироқ сўнгги 5 йил ичида ўз тарихидаги энг паст сув даражасига етган Тиберия (Галилей) кўлига сув қуйиш режалаштирилган.
Ўрта ер денгизидан келадиган сув кўлларни тузсизлантиришдан кейин тўлдириш учун ишлатилади.
Исроилдаги кўллар азалдан туризм учун даромад манбаи бўлиб келган, шунингдек, боғлар ва маҳаллий фермер хўжаликларини сув билан таъминлайди.
Айтишларича, Тиберия кўли Библияда эслатиб ўтилган. У Исо юрган кўл деб аталади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар