16:45 / 20.08.2022
1 674

Bloomberg НАТОнинг энг заиф жойини маълум қилди

Bloomberg НАТОнинг энг заиф жойини маълум қилди
НАТО ўзининг энг заиф жойи – Руминиянинг Қора денгиз соҳилидаги чегараларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” ёзмоқда.

Таъкидланишича, бугунги кунда Франция, Бельгия ва Нидерландиядан келган 200 га яқин иттифоқ аскари Трансильванияда муҳандислик ишлари билан фаол шуғулланмоқда. Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бошланганидан сўнг, НАТО давлатлари Европанинг энг қашшоқ минтақаларидан бирининг бу қадар ҳимоясиз бўлишига йўл қўймасликка қарор қилди.

Мутахассисларнинг фикрича, Россия учун Қора денгиз “Ўрта ер денгизига кириш эшиги, шунингдек, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига таъсир ўтказиш йўли”дир.

Таҳлилчи Мэтью Оррнинг фикрича, Москва жануби-шарқий Европага устувор аҳамият беради.

Бу русларнинг бу минтақадан қай даражада хавотирда эканликларини, улар у ерда кучли ҳарбий иштирок этишни қанчалик исташларини кўрсатади ва НАТО бунга жавоб бериши керак”, дейди у.

ОАВ маълумотларига кўра, Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бошланганидан сўнг Шимолий Атлантика альянси аъзолари Болгария, Венгрия, Словакия ва Руминия учун тўртта янги жанговар гуруҳ тузишга келишиб олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Bloomberg НАТОнинг энг заиф жойини маълум қилди