18:30 / 20.08.2022
2 118

Қрим аэродромидаги портлашлардан кейин Россия Қора денгиз флоти авиациясининг ярмидан айрилган

Қрим аэродромидаги портлашлардан кейин Россия Қора денгиз флоти авиациясининг ярмидан айрилган
Фото: «Pravda.com.ua»
Украина 9 август куни Қримдаги Новофедоровка қишлоғида жойлашган Саки аэродромига қилган ҳужуми Россиянинг Қора денгиз флоти денгиз авиацияси жанговар самолётларининг ярмидан кўпини яроқсиз ҳолатга келтирган. Бу ҳақда журналистларга Ғарб разведкасининг ўз исмини ошкор қилмаган юқори мансабли вакили маълум қилган, деб ёзади Meduza.

«Қора денгиз флоти билан боғлиқ ҳақиқий воқеа мана шунақа. Улар ўзларининг ‘Москва’ флагманини йўқотди, Змеиний оролидан айрилди, ўз денгиз авиациясининг ярмини йўқотди ва уларнинг штабига зарба берилди», — дея Британиянинг ITV News канали журналисти Эмма Берроус мансабдорнинг гапларидан иқтибос келтирди.

Разведка вакили қўшимча қилишича, Россия қуролли кучларининг ўқ-дорилари тугамоқда, бу «охир-оқибат Россиянинг ҳужумга ўтиш қобилияти сусайишига олиб келади».

9 август куни Новофедоровкада кетма-кет портлашлар юз берди. Россия Мудофаа вазирлиги ёнғин хавфсизлиги талаблария риоя қилинмагани сабабли Саки аэродромида «бир нечта авиация ўқ-дорилари портлаб кетгани»ни маълум қилди. Идора авиация техникаси зарар кўрганини рад этди.

Украина қуролли кучлари Саки аэродромидаги портлашлардан кейин эртаси куни Россиянинг тўққизта самолётини йўқ қилганини маълум қилди. Американинг Planet Labс компанияси эълон қилган сунъий йўлдош тасвирларида вайронагарчиликлар изларини кўриш мумкин эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қрим аэродромидаги портлашлардан кейин Россия Қора денгиз флоти авиациясининг ярмидан айрилган