21:06 / 20.08.2022
1 648

Ҳиндистонда имом аввал никоҳ ўқишга мажбурланди, сўнг ҳибсга олинди

Ҳиндистонда имом аввал никоҳ ўқишга мажбурланди, сўнг ҳибсга олинди
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги масжидлардан бирининг имоми ҳибсга олинди. Фирузободда ҳиндуликка эътиқод қилувчи 25 ёшли Фулан Сингх 15 ёшли ҳинду қизни ўғирлаб, маҳаллий масжидлардан бирига олиб келади. Масжидда у имомдан ўзи ва ўғирланган аёл ўртасида никоҳ ўқишни талаб қила бошлайди.

Имом Шомим нотаниш одамнинг бу талабидан ҳайратда қолди ва унга исломий никоҳни ҳиндулар учун ўқиб бўлмаслигини, чунки бу ер ФХДЁ эмас, балки масжид эканлигини тушунтирди. Аммо Сингх имомга зўравонлик билан таҳдид қила бошлади ва ноилож қолган имом ўзини никоҳ ўтказишга рози бўлгандек кўрсатишга мажбур бўлди.

Бу вақтда полиция масжидда рейд ўтказади ва имомни “исломни мажбурлаб қабул қилдириш”да айблаб, ҳибсга олади, деб ёзади Siasat сайти.

Ҳиндистон қонунларига кўра, агар турмуш қурмоқчи бўлган шахс никоҳ учун Исломни қабул қилса, жиноий жавобгарликка тортилади.

Кейинчалик маълум бўлишича, ҳиндулар ўғирлаб кетилган қизни кейинчалик бошқа шаҳарда қулликка сотиш учун уйланиш ниятида бўлган, у ерда у аллақачон унга харидорлар топиб қўйган экан.

Воқеа бемаъни бўлишига қарамай, полиция Имом Шомимдан гумонни олиб ташламади ва у тергов остида қолмоқда.

"Қандай қилиб икки ҳинду ўртасида никоҳ ўқишим мумкин?!" - полиция зўравонлиги ва исломофобиянинг навбатдаги қурбонига айланган имом ана шундай жавобсиз саволар гирдобида қолди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда имом аввал никоҳ ўқишга мажбурланди, сўнг ҳибсга олинди