Фото: Getty Images
Ҳиндистон полицияси «Деҳлилик Робин Гуд» лақаби билан машҳур жиноятчини қўлга туширди.
Вашим Акрам (Робин Гуд) ўзининг 25 кишилик жиноий тўдаси билан бой хонадонларга тушиб, нақд пул ва қимматбаҳо тақинчоқларни ўмариб келган, ўғирлиқ нарсалардан камбағалларга ҳам улашган. Бу ҳақда полиция баёнотида айтилган.
Бироқ ўрта аср инглиз афсонаси қаҳрамонидан фарқли ўлароқ, Акрам чинакам жиноятчи бўлиб чиқди. У содир этган 160 га яқин жиноятлар орасида одам ўлдиришга ва номусга қасд қилишга уринишлар ҳам йўқ эмас. Бу кўпроқ Алибобо курашган қирқ қароқчини эслатади.
Полиция 27 ёшли жиноятчини тутиш учун тўрт ой уринди. 19 август куни Деҳлидаги темирйўл станциясида одамларидан бири билан учрашган Акрам қўлга олинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)