11:08 / 23.08.2022
1 955

Британиялик профессор: «Ислом динининг бошқа динлардан фарқи жуда катта эканлигини англадим»

Британиялик профессор: «Ислом динининг бошқа динлардан фарқи жуда катта эканлигини англадим»
«Психология ва унга алоқадор фанларни ўрганиш жараёнида, мен Психология ва маънавий тадқиқотлар жамияти президенти сифатида динлар билан яқиндан танишдим. Ҳиндуизм, буддизм ва бошқа дин ва эътиқодларни ўргандим. Исломни ўрганганимда эса, уни бошқа динлар билан таққослай бошладим.

Қуръондаги тиббий жиҳатдан ноёб ҳодисаларга бағишланган анжуманда иштирок этганимда Ислом динининг бошқа динлардан фарқи жуда катта эканлигини англадим. Шундан сўнг Ислом дини менинг ички табиатим ва хатти-ҳаракатларимга энг мос келадиган дин эканлигига амин бўлдим Яратгувчи яни Худо оламни бошқараётганини ҳис қилдим.

Исломни ўрганиш жараёнида бу динни ҳеч ҳам ақл ва илмга зид эмаслигини аниқладим. Мен Ислом дини ягона Аллоҳдан ваҳий эканлигига ишонаман. Шу ҳақиқатни англаб ўша пайтда шаходат келтирдим. Айтган вақтим ичимда ғалати ва таърифлаб бўлмайдиган, енгиллик, қулайлик ва қониқиш туйғуларини ҳис қилдим
».
Британия профессори, психология ва руҳий тадқиқотлар жамияти президенти, доктор Артур Алисон.

Доктор Алисон моддий дунё ҳозир инқирозга юз тутганини, ҳамма нарса материалистик нуқтаи назаридан олиб қаралса бу ҳодисаларни нотўғри талқин қилишини таъкидлайди. У яна мусулмонлар зиммасида катта масъулият борлигини ва айнан мусулмонлар адашган ҳамда саросимага тушиб қолган инсониятни ўзгартиришга ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлайди.

1985 йилда доктор Алисон Қоҳирада бўлиб ўтган Қуръондаги тиббий ноёб ҳодисаларга бағишланган Биринчи халқаро конференцияга таклиф қилинади. Ушбу анжуманда Алисон иккита мавзуда маъруза қилади:

1) Қуръоннинг талқинида терапиянинг психологик ва руҳий усуллари;
2) Қуръонниннг 39-сураси 42-ояти нуқтаи назаридан уйқу ва ўлим.

Қолаверса, маълумки уни Қуръонда келтирилган кўплаб илмий далиллар, аммо шу нарсалар уни дунёга бошқача қарашга мажбур қилди.

Конференция якунида профессор Алисон ислом ҳақ дин эканлигини таъкидлаганини ва шундан сўнг шаҳодат калимасини келтирганини айтиб ўтади:

"Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг пайғамбаридир".

Манба: Muslim_Mind

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик профессор: «Ислом динининг бошқа динлардан фарқи жуда катта эканлигини англадим»