Украинадаги можаро қандай оқибатларга олиб келишидан қатъи назар, Америка Қўшма Штатлари барбод бўлади. Бу ҳақда “The National Interest” нашри учун Рамон Маркс ёзган.
“Украина можароси қандай якунланишидан қатъи назар, Қўшма Штатлар стратегик йўқотишларга дучор бўлади. Россия Хитой ва Евроосиё қитъасининг бошқа давлатлари, жумладан Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони ва Форс кўрфази давлатлари билан яқинроқ муносабатлар ўрнатади”, - дейилади мақолада.
Маркснинг қайд этишича, яқин йилларда Пекин ва Москва икки давлат ўртасидаги нефть ва газ ташиш йўналишларини кенгайтиришга катта миқдорда сармоя киритади, бу эса Россияга Хитойга қазиб олинадиган ёқилғи етказиб берувчи асосий давлатга айланиш имконини беради.
“Россия Ҳиндистон билан ҳам энергетика бизнесини сезиларли даражада кенгайтирди. Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғиларини бу мамлакатга сотишнинг кўпайиши АҚШ, Австралия ва Япониянинг Деҳлига яқинлашиш ҳаракатларига зарар келтиради”, - деб эслайди журналист.
Муаллифнинг фикрича, Қўшма Штатлар учун яна бир муаммо бу Россияга қарши санкцияларнинг таъсири бўлди. Маркс Қўшма Штатлар энди дунёдаги ягона ҳукмрон куч эмас, деган хулосага келган.
Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Чекловчи чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотларга таъсир кўрсатди. Кўпгина брендлар Россиядан чиқишини эълон қилди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегия эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Европанинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)