Скриншот YouTube / Nybotor1
Канадада йўловчи ташишга мўлжалланган илк электрсамолёт синов парвозини бажарди. Harbour Air компаниясида тайёрланган бу самолётга қиммат ёнилғи қуйиш шарт эмас, худди Tesla машиналари каби токдан қувват олади.
«Ушбу йўловчи самолётининг прототипи Канаданинг материк қисмидан Ванкувер оролигача бўлган 74 километр масофани 24 дақиқада учиб ўтди», — дейилади CBC телеканали хабарида.
«Бу лойиҳа бизни жуда тўлқинлантириб юборди, у биз учун ҳам, электр авиацияси келажаги учун ҳам муҳим аҳамият касб этишини қалбан ҳис этяпмиз. Самолётни ривожлантиришда давом этамиз», — деди компания вакили Эрика Ҳолц телеканалга берган интрвьюсида.
Harbour Air электрсамолётлари ҳозирча қисқа масофаларга мўлжалланган. Компания келгусида ана шундай экологик тоза самолётлардан кўплаб ишлаб чиқаришга умид қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди