14:56 / 24.08.2022
1 409

Трасс Британияни ҳимоя қилиш учун ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлигини маълум қилди

Трасс Британияни ҳимоя қилиш учун ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлигини маълум қилди
Фото: EPA
Британия бош вазири лавозимига даъвогарлик қилаётган ташқи ишлар вазири Лиз Трасс, агар зарур бўлса, ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлигини айтди. Унинг баёноти Times Радио YouTube-каналига жойланган.

«Фикримча, бу (ядро қуролидан фойдаланиш) бош вазирнинг муҳим вазифаси. Мен буни бажаришга тайёрман», — деди Трасс Буюк Британияга таҳдид туғилса, ядро қуролидан фойдаланиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб бераркан.

Буюк Британия «ядро бешлиги» давлатларидан бири бўлиб, унга Россия, АҚШ, Хитой ва Франция ҳам киради. The Буллетин маълумотларига кўра, Буюк Британия ҳозирда 225 та ядро каллакларига эга, улардан 120 таси ишга туширилишга тайёр.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 7 июль куни истеъфога чиқишини эълон қилганди. Жонсон Британия расмийлари Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишига ваъда берган. Сиёсатчи янги бош вазир сайланмагунча лавозимида қолади. Ушбу лавозим учун Трассдан ташқари собиқ молия вазири Риши Сунак ҳам курашмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трасс Британияни ҳимоя қилиш учун ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлигини маълум қилди