17:53 / 24.08.2022
2 661

Шойгу Украинага ҳужум секинлашганини тан олди ва бунинг сабабини изоҳлади

Шойгу Украинага ҳужум секинлашганини тан олди ва бунинг сабабини изоҳлади
Фото: Global Look Press
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳарбий идоралари раҳбарларининг йиғилишида Россия армиясининг Украинадаги ҳужуми суръати секинлашганини тан олди. Унинг айтишича, бу онгли қарор бўлиб, у «тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига йўл қўймаслик» истаги билан изоҳланади.

Шойгунинг сўзларига кўра, «махсус операция» доирасида Россия ҳарбийлари «инсонпарварлик қонунчилиги нормаларига қатъий риоя қилмоқда» — зарбалар гўёки душман ҳарбий объектларига юқори аниқликдаги қуроллар ёрдамида амалга оширилмоқда.

- "Тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлмаслиги учун ҳамма нарса қилинмоқда. Албатта, бу ҳужум тезлигини ҳам секинлаштиради, лекин биз буни онгли равишда қиляпмиз", — деди Шойгу.

Шу билан бирга, Россия мудофаа вазири Украинадаги «махсус ҳарбий операция» режа бўйича кетаётгани ва унинг барча вазифалари бажарилишига ишонтирди. У Донбасс ва Россия аҳолисига Киев томонидан бўлган «чинакам таҳдидлар» ҳарбий ҳаракатларни юзага келтирганини таъкидлади.

Сергей Шойгу Украинадаги россиялик ҳарбийларнинг олдинга силжиши секинлашаётганини ҳам худди шундай изоҳлаган. Май ойида вазир тинч аҳолини гуманитар коридорлар орқали эвакуация қилиш ва қурбонликларнинг олдини олиш учун қўшинларнинг олдинга силжиш суръати «атайлаб секинлашаётганини» айтганди.

БМТ маълумотларига кўра, Украинадаги урушда 5000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шойгу Украинага ҳужум секинлашганини тан олди ва бунинг сабабини изоҳлади