
Фото: Getty Images
Италиянинг Сардиния ороли ҳукумати бу ерга доимий яшаш учун кўчиб келувчиларга 15 минг евро миқдорида грант берилишини эълон қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Ҳукумат орол аҳолиси сонининг камайиши ва иқтисодиётнинг пасайишини шу йўл билан тўхтатмоқчи. Ҳозирда Сардиниянинг қишлоқ жойларида яшовчи ёшлар оммавий равишда Италиянинг йирик шаҳарларига кетиб қолмоқда.
«Сардиния бу ерга кўчиб келувчилар ёки шу ерда оила қуришни истайдиганлар учун серҳосил ерга айланади», — дейилади автоном област президенти Кристиан Солинаснинг баёнотида.
Унинг сўзларига кўра, оролда яшашга қарор қилган ёшлар учун қулай шароитлар яратилган.
Грантлар Сардиниядан уйсотиб олган ёки оролдаги уйни таъмирлаганларгагина ажратилади. Грант олувчилар 3 минг нафардан кам одам яшайдиган аҳоли пунктига кўчиб келиши шарт. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар