Бугун 24 август куни Тошкентда бўлиб ўтаётган ШҲТ давлатлари мудофаа вазирлари йиғилишида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу сўзга чиқди.
Қуйида вазир нутқидан асосий фикрларни келтирамиз:
- Коалицион хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш учун декабрь ойида Москвада ШҲТ ва МДҲ давлатлари мудофаа вазирларининг учрашувини ўтказиш таклиф қилинди;
- ️Украинада махсус операция ўтказиш зарурати Киевнинг Донбасс аҳолисига, кейин эса Россияга реал таҳдидлари билан боғлиқ;
- ️Украинадаги операция режа бўйича кетмоқда, барча вазифалар бажарилади;
- Махсус операция ҳужум суръатини секинлаштириш - тинч аҳоли орасида қурбонларини минималлаштиришга қаратилган;
- ️Кўп сонли украиналик аскарлар ўз ихтиёри билан таслим бўлди, Киев уларнинг ошкора гувоҳликларидан қўрқиб, асирлар сақланаётган бинога зарба берди;
- ️АҚШнинг Украинадаги мақсади - рақобатни йўқ қилиш ва бошқа давлатларни огоҳлантириш учун Россияни стратегик йўқотишга эришишдир;
- ️АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Украинага қурол етказиб берилиши қурбонлар сонини кўпайтирмоқда ва бу мамлакат ҳудудидаги ҳарбий можароларни узайтирмоқда;
- ️Келаси йили Россияда ШҲТ “Тинчлик миссияси” аксилтеррор машқлари ўтказилади;
- ️Махсус амалиёт чоғида тафсилотлари маълум бўлган АҚШ ҳарбий биологик дастури ШҲТ давлатларига тўғридан-тўғри таҳдид солмоқда;
- ️Қўшма Штатлар ўзининг глобал гегемонлиги учун Жануби-Шарқий Осиёдаги хавфсизлик архитектурасини бўлишга уринмоқда, Хитойга қарши фронт тузилмоқда;
- ️Афғонистондаги вазият ёмонлашаётган бир пайтда Россия Тожикистон ва Қирғизистондаги базаларининг жанговар тайёргарлигини оширмоқда.
Маълумот учун, бугун 24 август куни Тошкентда ШҲТ давлатлари мудофаа вазирлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари иштирок этишмоқда. Хитой мудофаа вазири Вей Фенхе онлайн форматда иштирок этмоқда.
Учрашувнинг фахрий меҳмонлари: ️Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, ️ШҲТ Бош котиби Чжан Мин, ️ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев ҳамда ️Беларус Мудофаа вазири Виктор Хренин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди