Эфиопияда мамлакат чегарасини бузиб кирган самолёт уриб туширилди

Фото: AP
Эфиопия ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакат ҳаво сарҳадини бузиб кирган самолётни уриб туширди. Бу ҳақда Fana радиокорпорацияси хабар берди.
Ҳарбийларнинг баёнотига кўра, самолёт мамлакат шимолида жойлашиб олган "Тиграй халқ озодлик фронти" исёнчиларига қурол олиб кетаётган бўлган.
"Бортида "Тиграй халқ озодлик фронти" учун қурол олиб кетаётган самолёт Судан томондан Эфиопия ҳаво ҳудудини бузиб кирди ва Тиграйдаги Хемер шаҳри шимолида уриб туширилди", дейилади баёнотда.
Июн ойида Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Али "Тиграй халқ озодлик фронти" билан музокара олиб бориш учун қўмита тузилганини маълум қилганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Эфиопия ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакат ҳаво сарҳадини бузиб кирган самолётни уриб туширди. Бу ҳақда Fana радиокорпорацияси хабар берди.
Ҳарбийларнинг баёнотига кўра, самолёт мамлакат шимолида жойлашиб олган "Тиграй халқ озодлик фронти" исёнчиларига қурол олиб кетаётган бўлган.
"Бортида "Тиграй халқ озодлик фронти" учун қурол олиб кетаётган самолёт Судан томондан Эфиопия ҳаво ҳудудини бузиб кирди ва Тиграйдаги Хемер шаҳри шимолида уриб туширилди", дейилади баёнотда.
Июн ойида Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Али "Тиграй халқ озодлик фронти" билан музокара олиб бориш учун қўмита тузилганини маълум қилганди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…